Данги сойидан 10 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги маълумот берди.
Маълумотга кўра, бола Қамбарота қишлоғининг яшовчиси бўлган. У 24 июлда Жалолобод вилоятининг Тўқтўғул туманида онаси билан маймунжон тераётган вақтда йўқолиб қолган. Уни қидириш учун 16 нафар қутқарувчи жалб қилинган. Унинг жасади эса ўша куни кечки пайт топилиб, қариндошларига топширилган.
Шунингдек, ФҲВ 21-июль куни Катта Чуй каналига тушиб кетган 14 ёшли ўсмирни қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга ФҲВ қутқарувчилари 17 июлда Иссиқкўл вилоятининг Тору-Айгир ва Чирпикти қишлоқлари оралиғида чўкиб кетган 4 ёшли қизни қидириш ишларини ҳам давом эттирмоқда. Уни қидиришга 20 нафарга яқин одам жалб қилинган.