Фаол Айжан Мирсанга «Миллатлараро низони қўзғаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди

Фаол Айжан Мирсан (Айжан Мирсалиева) Фейсбук саҳифасида унга нисбатан «Миллатлараро низони қўзғатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини ёзиб чиқди.

Унинг таъкидлашича, 22 июль куни Октябрь туман ички ишлар бошқармаси фаолни сўроққа чақирган. Аммо, у туман милициядан расмий тарзда чақирув қоғози келмаганини таъкидлайди.

Айжан Мирсан «Клооп»га милиция ижтимоий тармоқларда тарқаган видеонинг қисқа лавҳаси учун сўроққа чақирди деб тушунтирди.

«Мен тўғридан тўғри эфир қилган эдим. Ўша ердаги контекстдан тўлиқ матндан қисқа муддатли видео кесиб, Тик-Ток билан Инстаграмга жойлашган экан. У ерда мен миллатлараро низони қўзиб, тарғиб қилган эмишман. Аммо бундай эмас. Албатта, мен рози эмасман», — деди у.

Айжан Мирсан ўзига нисбатан иш қўзғалганини, «буюртма» деди.

Унинг таъкидлашича, унинг устидан арз қилиб ҳеч ким милицияга мурожаат қилмаган. Видеони эса у танимаган шахс тарқатиб юборган.

Фаолга нисбатан «Миллатлараро низони қўзғаш» моддаси билан жиноий иши қўзғалганини Октябрь туман ИИБи ҳам тасдиқлади.

Милиция маълумотига кўра, интернетдаги мониторингда жорий йил 16 март куни Тик-Токда @rinat_usupbaev исмли аккаунтда Айжан Мирсан видеоси эълон қилингани маълум бўлган.

Туман милиция фаолининг сўзида «миллатлараро низони қўзитиш бўлган ва видео ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс қилиниб, жанжалга олиб келиши мумкин» деб ҳисоблайди.

Ижтимоий тармоқларда Айжана Мирсан исмли ном билан машҳур бўлган фуқароик фаоли Айжан Мирсалиева Фейсбукдаги саҳиаси орқали ҳукуматни танқид қилган.

Бунгача ҳукуматни танқид қилган баъзи фаолларга ва журналистларга жиноят ишлари қўзғалиб, айрим сиёсатчилар қамоққа олинган.

Шунингдек, сўнги вақтларда мустақил журналистларга таҳдид авж олди. Фаоллар, журналистлар, мухолиф сиёсатчиларнинг обрўсига путур етказган, шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузувчи сурат -видео материаллар ижтимоий тармоқларда тарқаган.

Бундан ташқари президент Садир Жапаровнинг тарафдорлари унга танқид билдирган кишиларни ижтимоий тармоқлардан ҳар доим камситиб, таъқиб қилишади