Temirov Live: Арзибек Буркановга алоқаси бор компания йирик тендерларда ғолиб бўлмоқда

265

Temirov Live’ мухбирлари навбатдаги уриштирувини эълон қилиб,  президентнинг яқин кишиси  Арзибек Буркановга алоқаси бўлган компания йирик давлат тендерларда ғолиб бўла бошлаганини айтиб берди.

Суриштирувчилар Буркановга алоқадор бўлган «Евразия-Строй Сервис» қурилиш компанияси директори Илязбек Апизов 2020-йил июль ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловига номзодини қўйган Садир Жапаровнинг сайловолди ташвиқот фондига 5 миллион сом ўтказганин эслатиб ўтишди. Бурканов ва «Евразия-Строй Сервис» компанияси чамбарчас боғланган «Ачык бюджет»  сайти ҳам тасдиқламоқда. Унга кўра Бурканов ва унинг қариндошлари корхона солиқларини тўлаб юрган.

Апрел ойида Ахунбоев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (ҚДТА) чуқур қазиш учун 3,9 миллион сомлик тендер эълон қилган эди. Суриштирувчилар ушбу тендерда «Евразия-Строй Сервис»  компанияси ғолиб чиққанини таъкидлади.

Кейинчалик айнан шу компания ҚДТА ўқув-тиббиёт мажмуасини қуриш бўйича эълон қилинган тендерда ҳам ғолиб чиқди. 82 миллион сомлик тендер эълон қилинди. Янги бинога 28 июнь куни Боткен вилоятига ташрифи чоғида Президентнинг ўзи тамал тоши  қўйган эди.

«Энг қизиғи, давлат харидлари порталига кўра, ушбу компания ўз тарихидаги энг кўп 3 миллион сомлик тендерда ғолиб чиққан. Аммо бу тажриба унинг йирик миқдордаги [82 миллион сом]  тендерни ютиб чиқишига тўсқинлик қилмади», — деб таъкидлади Temirov Live журналистлари.

Журналистлар, шунингдек, Президент томонидан Давлат ипотека компаниясига (ДИК) ўтказиб берилган уй Бурканов ва Апизовларнинг қариндошлари билан боғлиқ бўлган Гулнара Таракулова исмли аёлга ўтганини ҳам аниқлади.      Ушбу уйни ДИК жорий йилнинг май ойида 28 миллион сомга сотган. Унда айтилишича, харидор аноним қолишни хоҳлаган.

Таракулова — «Кыргыз Жери» партияси асосчиларидан бири. У 2021-йилда ушбу партиядан  Арзибек Буркановнинг қариндоши Имамназар Бурканов билан бирга Боткен шаҳар кенгаши депутатлигига номзодини қўйган. Бундан ташқари, Илязбек Апизов мазкур партиянинг асосчиларидан биридир.

Бурканов ким?

Арзибек Бурканов – Бакиевнинг «Ак Жол» партиясидан сайланган Жогорку Кенешнинг III чақириқ депутати. 2011-2012 йилларда Бурканов Боткен вилояти губернатори вазифасини бажариб келган. 2015-йилда «Қирғизистон» сиёсий партиясига аъзо бўлган. Бурканов Садир Жапаровнинг яқин дўсти.

Жогорку Кенеш депутати Жанар Акаев 2021-йил апрел ойида Буркановнинг мамлакатда катта таъсирга эга эканини айтган.

«Президентнинг атрофида нуфузли одамлар бор. Улар алоҳида гуруҳ – Бурканов, Гайпкулов, [Садир] Жапаровга яқин бўлган энг нуфузли гуруҳ. Ҳозир резюмани кўтарган ҳар бир киши унга югуради. Ҳозир ҳукумат уйига борсангиз, бош вазир хафа бўлмасин, Буркановнинг қабули билан Мариповнинг қабулини солиштирсак бўлади. Кимникида одам кўп, амалдорлар, резюма кўтарганлар, папка кўтарганлар, сайловга боришни хоҳловчилар, кимнинг хонасига навбат кутиб,  ташқарига чиқиб кетганларни кўриб, бош вазирникида қанча одам ўтиришини солиштириб кўрсангизлар ҳам Қирғизистонда ким нимани ҳаммасини ҳал қилаётганини [тушунса бўлади]», — деган у.

*Искендер Гайпкулов президент девонининг Стратегик ривожланиш, иқтисодиёт ва молия сиёсати бўлими мудири лавозимида ишлаган. Энди у МСК аъзоси.

Маълумки, Бурканов криминал бошлиқ Камчи Колбаев билан яқин муносабатда бўлган – у 2013-йилда криминал авторитет  билан олти йилдан бери танишлигини айтган эди. Бунгача улар ўртасида низо келиб чиққан. Бурканов бошқа тадбиркорлар билан биргаликда Колбаевга «оқсоқол» сифатида улар ўртасидаги пул можаросини ҳал этишни сўраб мурожаат қилишган.

Шунингдек, Бурканов 2013 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ Қамчи Кўлбоевнинг иши бўйича гувоҳ бўлган. Бу ишда билвосита Садир Жапаров номи тилга олинган.