«Отаман, йўқ қиламан, қираман деганлар мамлакатга кира олмай юрибди» — Улан Усоюн Ташиев таҳдидлари бўйича

318

Фаол Улан Усоюн Телеграм каналида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев таҳдидларига раддия берди. Ташиев бунгача революция қилишни кўзлаганларнинг «кулини кўкка совурамиз» деган эди.

«Ташиев мирза, сўнги вақтларда жуда кўп сўзлар оғзингиздан чиқиб кетмоқда. Бу сўзларни, айтганда, кўча болалари айтган сўзларни, лексикондан олиб ташласангиз жуда яхши бўларди. Худди шунингдек «қўлингларни синдираман», «тилингларни юламан», «кулингларни кўкка совураман» дегани, аслида бу сиз каби катта лавозимдаги одамлар қўлламайдиган сўз», — деди фаол.

У Ташиевга «бунгача мукаммалман, мен қийинман деб мақтанганлар бўлган, вақт ҳаммасини кўрсатганини, кўксига уриб, мен отаман, мен йўқ қиламан, қираман деганларнинг ҳаммаси Қирғизистонга кира олмаётганини» эслатди.

«Бундай қўрқитиш сизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Халқ билан гаплашиш керак, оппонентлар билан гаплашиш керак, ҳамма, таъбир жоиз бўлса, бизнинг қирғиз халқи, Қирғизистонни яхши томонга ўзгартиришимиз керак, дейди, ҳамманинг ҳам яхши нияти бор. Улар билан гаплашиб, фикрини олиш керак, кейин бирга ривожланайлик. Кейин ҳеч ким, ҳеч қачон бундай нарса билан, қираман, йўқ қиламан, вайрон этаман деган билан яхшиликка эришмаган. Шунинг учун, жаноб Ташиев, баъзи сўзларда эҳтиёт бўлишингиз керак, деб ўйлайман. Лекин ростдан ҳам шундай ўйласангиз, бу ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, чунки халқ хурсанд бўлиш учун кўчага чиқмайди [...] Бундай ҳукмдорларнинг тақдирини кўрганмиз, кўплари тарихда ўтган, сизлар ҳам ўтасиз. Қамаймиз, синдирамиз деган билан Қирғизистон халқининг эркинлигини, эркин тафаккурини, руҳини синдиради, деб ҳеч қачон синдира олмайсиз. Фақат халқ билан ишлаш керак, [...] кўпроқ одамларга таҳдид қилиш ўрнига, ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилинг», — деди Улан Усоюн.

Бундан ташқари, фаол инқилобга қарши эканлигини, чунки бу ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаслигини қўшимча қилди.

«Ўша октябрь воқеасида одамлар кўчага чиққанда, фақат сайловни бекор қилишни талаб қилишган. Афсуски, инқилоб бўлди. Ўша инқилобдан ким фойдалангани, қайси гуруҳлар, қайси тўдалар катта таъсир ўтказганини ҳаммамиз биламиз. Бунинг натижасида қандай ҳукумат келди, орадан икки йил ўтди, буни кўриб турибмиз. Шунинг учун революцияга йўл қўймаслигимиз керак, бундай бўлмаслиги керак, ҳокимият алмашинуви фақат сайлов орқали бўлиши керак. Ўша сайлов тоза ўтиши учун Садир Жапаров, Ташиев ва ҳозирги ҳукуматдаги барчага етказишимиз керак, таъбир жоиз бўлса, [улар] тоза сайловни таъминлаши керак. «Ҳокимиятни олдик, уни бошқаришимиз керак, биз бўлишимиз керак, биз етакчилик қилишимиз керак, фақат ўзимиз зўрмиз» дейиш яхши эмас», – деб ҳисоблайди фаол.

Ташиевнинг таҳдидлари

17 июль куни мухолифат сиёсатчилари таласликлар билан учрашиб, апрель инқилоби қурбонларини хотирлашди.

Шундан сўнг, 19 июль куни Sayasat.kg сайти журналисти МХДҚ раҳбаридан бу ҳақда қандай фикрда эканлигини сўради. Журналистнинг сўзларига кўра, [Таласдаги] ўша учрашувдан сўнг кузда инқилобга тайёргарлик бошланди деган гап-сўзлар тарқала бошлаган.

Ташиев журналистга берган жавобида Қирғизистонда кузда инқилоб бўлмасин, чунки ҳукуматнинг қилаётган ишларида ҳеч қандай тўнтаришга асос йўқ деб айтиб, огоҳлантириш берган.

«Олдин ҳам огоҳлантирганман, ҳозир ҳам огоҳлантираман. Ким «инқилоб қиламан» деб митингга чиқса, «осмонга кул» юборамиз. Бизнинг вазифамиз беш киши эргашмаган ифлос сиёсатчиларни эмас, балки давлат ва ундаги кўпчилик одамлар манфаатларини ҳимоя қилишдир. Бу кўпчилик ва тарафдорларимиз талаби. Биз бу талабларни бажарамиз. Биз энди одамларнинг шикоят қилишига «сабаб» келтирмаймиз. Тоза, биз халқ учун ишлаймиз. Бизга бойлик керак эмас. Биз тоза ишлашимиз ва тарихда қолишимиз керак. Мақсадимиз шу», - деган Ташиев.