«МедиаХаб»: Қирғизистонликларни Украинадаги урушга жалб қилган компаниялар мавжуд

279

«МедиаХаб»нинг мухбирлари Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари, жумладан қирғизистонликларни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ЧВК) орқали Украинадаги урушга ёлланаётгани ҳақида текширув эълон қилишди.

Уларнинг маълумотига кўра, сўнги бир неча ҳафтада Қирғизистон ижтимоий тармоқларида Россияга хусусий қўриқчилар хизматига ишга қабул қилиш тўғрисида эълонлар пайдо бўлган.

Аммо, журналистлар эълонда кўрсатилган рақамларга алоқага чиққанда, «приоритетлар ўзгаргани ортидан» назорат хизматига ишчилар олинмаёганини айтиб, ўрнига бошқа иш тавсия этишаётганини аниқлашган. Бу иш — «Украинадаги махсус амалиёт доирасида ишлаш».

Журналистларнинг сўзларига кўра, эълонда кўрсатилган рақам Краснодар ҳудудининг Молькино қишлоғига келишни илтимос қилган. MediaHub журналистлари телефон номерларини идентификация қилиш хизмати орқали эълонларда қайд этилган телефон рақами “ЧВК “Вагнер”” номи билан сақланганини аниқлашган. Россия ОАВлари ҳам мана шу Молькинода ЧВК «Вагнер» базаси ва тарғиб қилиш пункти жойлашганини ёзган.

Суриштирувчи журналистларнинг маълумотига кўра, Қирғизистондан ташқари Украинадаги урушга ёлланма ҳарбийларни олиш бўйича эълонлар Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида ҳам тарқамоқда.

Қирғизистонда ёлланма аскар бўлганларга жиноий жавобгарлик қаралган. Бундай вақтда «Ёлланмачилик» моддаси билан 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 ЧВК «Вагнер» нима ўзи?

ЧВК «Вагнер» ёки «Вагнер гуруҳи» — норасмий қуролли тизим. Россия ОАВлар уни хусусий ҳарбий компания деб номлашади. The Bellнашри маълумотига кўра, уни Россия Қуролли кучларининг Бош штабининг раҳбарияти зимдан назорат қилади. Шунингдек ОАВлар «Вагнер»га Россия президенти Владимир Путиннинг «ошпази» Евгений Пригожин эгалик қилишини ёзган.

ОАВларнинг маълумотига кўра, «Вагнер»нинг ёлланма аскарлари 2014-йили Донбассдаги, Сурия ва Африка давлатларидаги низоларда қатнашган.

Жорий йилнинг 24-февралида Россия қўшинлари Украинага кенг кўламли ҳужум бошлади. Россия расмийлари бу ҳаракатни уруш деб атамади, балки уни Украинани «демилитаризация» ва «денацификация»га қаратилган «махсус операция» деб атади.

2022-йил март ойида Би-Би-Сининг рус хизмати ёлланма аскарларнинг ўзлари ва олдинги ёлланганлик ҳақидаги турли оммавий хабарларга асосланиб, «Вагнер» Украинадаги урушга ёлланма аскарларни ёллаш бўйича кенг миқёсли кампания бошлаганини ёзган.

ЧПК «Вагнер»нинг Донецкдаги ёлланма аскари. Сурат: Христо Грозев.

«Янги можаро шароитида потенциал ёлланма аскарлар учун аввалги барча чекловлар олиб  ташланди: агар илгари "Вагнер" га 2014 йилгача фақат Россияда туғилганлар қабул қилинган бўлса, энди Краснодар ўлкаси яқинидаги Молкинодаги йиғиш пунктига ўзарини Халқ Республикаси деб эълон қилган ДЭР ва ЛЭРнинг аннекция қилинган Қрим аҳолиси, чет элликлар ҳам таклиф қилинади, фақат Грузия фуқароларига чеклов қолди. Федерал суд ижрочиси олдидаги қарзлар, умумий фуқаролик паспорти ёки судланмаганлик гувоҳномасининг йўқлиги энди муаммо эмас», — деб ёзади нашр.

13-июл куни Россиянинг “Медуза” нашри ҳозирда қайси ЧПКлар ёлланма аскарларни фаол равишда ёллаш ва уларни Украинадаги урушга жўнатаётгани ҳақида суриштирув эълон қилди. Матнда журналистлар ёлланма аскарларни тўплашда Россия расмийлари қандай ҳисса қўшаётгани ҳақида ҳам айтиб беришди. Шунингдек, журналистлар Москвада қисман Москва шаҳри бюджетидан молиялаштириладиган ҳарбий қисм ташкил этилганини аниқладилар. Ушбу ҳарбий қисмлар «собянин полк» деб аталади.