Ногиронлиги бор балоғатга етмаган қизни зўрлашда гумонланиб 70 ёшдаги киши қўлга олинди

274

Иссиқкўл вилоятида церебрал мия фалажи касаллигидан (ДЦП) жабрланган 16 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича тергов давом этмоқда. Жабрланувчини зўрлаганликда гумонланиб 70 ёшли қўшниси ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Клооп»га ҳуқуқ ҳимоячиси Комил Рузиев маълум қилди.

Рузиев жиноий иш 2022-йил апрель ойида қўзғатилганини таъкидлаб, ўша пайтда ўсмир зўравонликда қўшнисини  айблаганини айтади. Бироқ терговни ривожлантиришда муаммолар борлигини асослаб қизнинг гапларига ишонмаган.

«Суд  ДНК - экспертизасининг натижаларини олдик. Қизнинг 70 ёшли қўшниси расмий гумонланувчи сифатида аниқланган. У ўсмирни ўтган йилдан буён зўрлаб келган. ДНК экспертизаси натижаларидан сўнг терговчилар ишни қайта очди, бунгача ҳеч қандай гумонланувчи йўқ эди. Шанба куни суд мажлиси бўлиб ўтди - гумонланувчи бир ойга ҳибсга олинди. У 70 ёшда. Унинг ўғилларидан бири милиция ходими, олдин ўғли орқали қутилиб кетишга уринган», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, экспертиза учун маблағ вилоят ҳокимлиги, қишлоқ ҳукумати ва Бишкекдаги ноҳукумат ташкилотлардан бири томонидан ажратилган.

«17-июль куни Туп туман суди гумонланувчини бир ой муддатга СИЗОга қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди», — деди Рўзиев.

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида мия фалажига чалинган (ДЦП) ўсмир қиз зўрлангани 2022-йилнинг апрель ойида маълум бўлган эди. Милицияга шикоятни қизнинг онаси ёзган. У қизни кийинтираётганида  ҳомиладорлигини пайқаган. Кейинчалик  ҳомиладорликни шифокор ҳам тасдиқлади.

5 апрель куни Бишкекдан борган Акушер-гинекологлар уюшмаси вакиллари қизалоқнинг соғлиғи юзасидан Иссиқкўл вилоят шифохонасида консултация ўтказди. Унга шошилинч тарзда кесарча амалиёти ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят координатори Бейшекан Жайлимишованинг айтишича, операциядан кейин қизнинг боласини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

«Агар операция ўтказилмаганида, бемор вафот этган бўларди. Чақалоқни сақлаб қола олмадик, унинг вазни жуда кичик – 500 граммгача эди», — дейди Жайилмишова.

Қирғизистонда ногирон аёлларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистонда камида 197 минг кишининг ногиронлиги бор. Улар инфратузилма, жамоат транспортидан тўлиқ фойдалана олмайди, ишлаш имконияти чекланган, жамиятда эътиборсиз, қабул қилинмаган ҳолда қолмоқда. Қирғизистон 2019-йилда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида БМТнинг  конвенциясини ратификация қилган бўлса-да, улар аҳолининг заиф қатлами бўлиб қолмоқда ва давлат қарорларини қабул қилишда иштирок этмайди.

Қирғизистондаги барча аёллар жуда ҳимоясиз, ногирон аёллар эса икки баравар кўпроқ ҳимоясиз.

«Ногирон қизлар дискриминацияга икки баробар учрайди. Биринчидан, у аёл бўлгани учун, иккинчидан, ногиронлиги учун. Улар зўрланган тақдирда ожиз бўлади», - дейди «Тенгдик» ногиронлар уюшмаси» жамоат бирлашмаси раҳбари Гулмира Казакунова.

Агар сиз зўравонлик ёки ҳаётда қийинчиликларга дуч келсангиз, таълим, иш билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашда ёрдам берадиган «Тендик» ногиронлар уюшмасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тел: 0771 627 525, 0700 627 525

Эл. манзили: ravenstvokg@gmail.com, ravenstvo-ik@mail.ru