Йўл транспорт ҳодисасига сабабчи бўлган ҳайдовчиларга жазони кучайтириш таклиф қилинди

288

Қирғизистонда маст ҳолатда машина бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан жазо кучайтирилади. Бу ҳақда Йўл хавфсизилигини таъминлаш бош бошқармасининг бошлиғи Азамат Исраилов билдирди.

Унинг сўзларига кўра, жарима санкциялари ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланиб, вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланган. Ҳозирда парламент эътиборига ҳавола этилган.

«Агар маст ҳолатда машина бошқариб бораётиб биринчи марта қўлга тушса уч йилга [ҳайдовчилик гувоҳномасидан] маҳрум этилади. Агар уч йил ичида яна маст ҳолатда қўлга тушса, унда маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади», — деди Исраилов.

Унинг сўзларига кўра, 10 йилдан бошлаб бир умрлик ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишгача чоралар кўрилган. Бу каби тадбирлар агар ҳайдовчи маст ҳолатида йўл транспорт ҳодисасига дучор бўлиб, моддий зарарга учратган бўлса қўлланилади.

“[Бундай вазиятда] ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш 10 йилни ташкил этади. Агар маст ҳайдовчи туфайли йўл ҳалокати бўлиб, жабрланганлар бўлса, [ҳайдовчилик гувоҳномасидан] бутун умрга маҳрум бўлади», — деди у.

Исраилов ҳайдовчи бир йил ичида беш марта такроран йўл қоидаларини бузса ёки уч марта қўпол равишда бузиши қайд этилса, (қарши йўлга чиқиш, ўзиб кетиш, светофор тақиқлаган ранг ёнганида ўтиб кетиш) қайта автомактабга юборилиб, имтиҳон топширишини қўшимча қилди.

«Имтиҳонни қайта топширишга икки ой вақт берамиз, агар топшира олмаса ҳайдовчилик умуман рад қилинади ва автомактабда қайта ўқийди», — деди ЙҲХТББ бошлиғи.

Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков маълумотига кўра, 2022 йил бошидан буён ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 310 502 нафар киши имтиҳон топширган, унинг ичидан 241 186 нафари (78%и) имтиҳондан ўта олмаган.

Мақола муаллифи: Жаркинай Женалиева