Свердлов туман ИИБ матбуот хизмати «Клооп»га мажбурлаб турмуш қуриш мақсадида 17 ёшли қизни ўғирлаган гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.
Милиция маълумотларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан «Мажбурий турмуш қуриш мақсадида одам ўғирлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. 25 ёшли гумонланувчи қўлга олиниб, тергов хизматига олиб борилди.
Милициядан тергов давом этаётганини таъкидлади.
Нима бўлган?
Бишкекда мажбуран никоҳлаш мақсадида 17 ёшли қизни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда «Открытая линия» жамоат фонди раҳбари Мунара Бекназарова маълум қилди.
У ўғирланган қиз воқеа содир бўлган куни касал бўлиб, дори олиш учун кўчага чиқишга мажбур бўлганини айтган.
Дорихонага бораётган йўлда қизнинг қўшниси машина билан етказиб қўйишни таклиф қилишибди, дейди Бекназарова. Бироқ қиз бош тортгандан кейин ҳайдовчининг ёнида бораётган йигит машинадан тушиб, қизнинг оғзини ёпиб, машинага мажбурлаб солишган.
«У нафас ололмай қолган, лекин уларга барибир-да, “уйлангани” ҳаракат қилишмаяптими. "Ўғирлаб кетувчи йигитнинг уйига етиб келгандан кейин, қизнинг унга турмушга чиқишдан бош тортаётганини эшитган йигитнинг онаси “Қандай қилиб ўғлимни рад этасан?” деб бош-кўзига урибди», — дейди Бекназарова.
Унинг сўзларига кўра, қиз ўғирлаганларнинг уйидан қочиб кетган, бироқ уни ўз уйида қабул қилишмаган.
«Қиз ёрдам сўраб, милиция келганида, у уйда ҳам керак эмас экан, “Ажрашгансан, милицияга чақиришни ким айтди? деган сўзлар айтилибди. Қиз таянч топиш умидида опасининг уйига борди. Аммо орадан икки кун ўтиб опаси эрининг “Уйимизда бундай одамларга жой йўқ” деган гапини етказибди. Унинг опаси энди уйда яшашига рухсат бераолмаслигини айтиб, ўзини оқлабди. Қиз ҳозир хавфсиз жойда, бироқ у ҳар куни қора машина, қорайтирилган ойналар, оғзини бўғиб турган қўл туфайли ҳаво етмаётгани ҳақида даҳшатли туш кўраётганини айтмоқда», — деб ёзади Бекназарова.
Жамоат фонди раҳбари қизнинг иш қидираётганини таъкидлади. Бир муддат сартарош бўлиб ишлаганини, энди эса махсус асбобларга муҳтожлигини айтди.
«Биз керакли нарсалар рўйхатини туздик: сочлар учун дазмол, фен, плойка, гофрировка, катта гофрировка, пеньюар, фартук, соч бўёқлари, бўяш учун стакан, чўтка, шампунь, балзам, сочиқ, қайчи, пуркагич. Кимда ким қизга ёрдам бермоқчи бўлса, қуйидаги рақамга пул ўтказишлари мумкин: megapay ҳисоб рақами +996555654803», —дея тарғиб қилган Бекназарова.
Қизларни ва аёлларни ўғирлаш
Қирғизистонда қиз ўғирлаш жамоатчиликда кўп йилдан бери муҳокама қилинаётган жиддий масала. Аксарият ҳолларда қизлар мажбурий никоҳ учун ўғирланади.
Амалдаги Жазо кодексига кўра, никоҳлаш мақсадида одам ўғирлашга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Балоғатга етмаган болани амалдаги никоҳга олиш учун ўғирлаш 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2021 йили аёлни ўғирлаб, мажбурий тарзда никоҳ ўқитиш бўйича 560 факт қайд этилган. Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг мазкур жиноятлар Жазо кодексининг тўрт моддаси билан қайд қилинган — «Никоҳдан ўтиш мақсадида олиб қочиш», «Амалдаги никоҳ алоқаларига мажбурлаш», «Шахсни никоҳга мажбурлаш», «Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунларни бузиш».
«82 иш судга юборилган, 460 иш қисқартирилган, яна 14 иш кўриб чиқилмоқда», — деб билдирган Зулушев.
Кўп вақтларда бу каби воқеалар судга етмайди, қонун бузганлар эса тегишли жазосини олмайди. Тажовузчининг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан якунланган ҳолатлар мавжуд.
Масалан, 2021 йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли якунланган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли шахс ўғирлаб қочиб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўзининг ҳам жонига қасд қилган. Воқеа жамиятда резонанс пайдо қилганидан, Тенизбаевга қизни ўғирлашда ёрдам берганлар аниқ жазосини олиб, озодликдан маҳрум этилган. Аммо қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.
Бунгача шунга ўхшаш воқеа бўлган, 2018 йили 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида ҳалок бўлган. Гумондор қизни зўрлаб никоҳ ўқитиш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига олиб келинганидан кейин қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.