ИИВ: 13 ёшли қизни зўрлашда айбланган милиционерларнинг етакчилари жазоланди

376

13 ёшдаги қизни зўрлашда айбланган милиция ходимларининг етакчилари жазоланди. Бу ҳақда 18-июлда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков ОАВнинг вакиллари, фаоллар ва блогерлар билан учрашувда билдирди.

Ниязбеков учрашувни 2022-йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан давлат идораларининг ҳисобот ҳафталигининг доирасида ўтказди.

Вазир 13 ёшли қизни зўрлашда айбланганларнинг бари қонун доирасида жавобга тортилишини айтди.

«Милиция ходимларининг етакчилари ҳам жиддий ҳайфсан олиш ва хизмат лавозимидан тушириш турида жазоланди. Улар кадрлар бўйича етакчининг ўринбосари ва Бишкекнинг Свердлов туман ИИБнинг жамотчилик хавфсизлик бўлимининг етакчиси», — деди вазир.

Ўсмир қизнинг зўрланиши бўйича июнь ойида маълум бўлган. Мазкур иш бўйича Бишкек шаҳар судида текширув бошланган.

Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоравул жавобга тортилиши мумкин. Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официантга нисбатан қўзғалган ишни текшириш ҳам тугаб қолган. Ишнинг материаллари судга ўтказилган. Қизнинг яқинлари гумонланаётган милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши мумкин деб хавотирланишмоқда

Қизни отасининг айтишича, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача тўхтамаган.

5 июль куни ўсмир қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабарлар тарқаган вақтда Ички ишлар вазирлиги биноси олдида қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, жумладан, ИИВ раҳбари Улан Ниязбековнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Депутат Дастан Бекешев эса ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармайди ва ўз ишини одатдагидек давом эттираётганини» билдирган. Вазирликдан эса депутатга муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўп эканини айтиб жавоб беришган.

Ўша куни фуқаролик фаоллари, хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари Президент Садир Жапаровга мурожаат қилишган. Улар президентдан аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратишни сўрашган.

Президент Садир Жапаров маъмурияти эса мурожаатга жавоб қайтариб,  «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади», деди. Бироқ президент маъмуриятининг жавоби фаолларни қониқтирмади ва улар Жапаров билан учрашишни сўрашган.