Россияда қаровсиз қолган олти нафар бола Қирғизистонга қайтарилди.Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар берди.
Элчихонадан Россиянинг тегишли органлари билан бирга болаларни юртига қайтариш бўйича барча кераклик ҳужжатларни тайёрлашга кўмак кўрсатганини таъкидлашди.
«Бундан кейин ҳам балоғатга етмаган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини давом эттирамиз», — дейилади элчихона хабарида.
2021 йилда вояга етмаган 16 нафар Қирғизистон фуқароси чет элдан юртига қайтарилди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш маркази берган маълумотларга кўра, улардан иккитаси Қозоғистонда, қолганлари Россияда топилган.