«16 карра пичоқланган». Бишкекда собиқ хотинини ўлдиришга уринган киши қўлга олинди

Бишкекда аёл кишига 16 марта пичоқ сайишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотларга кўра, Миллий жарроҳлик марказига 16 июль куни пичоқ орқали жароҳатланган аёл ётқизилган. Маълум бўлишича, унга Аламиддин бозори ҳудудида ҳужум қилинган.

Матбуот хизматининг қайд этишича, аёлни пичоқлашда унинг турмуш ўртоғи гумонланган ва унинг ўзи айбига иқрор бўлган. Гумонланувчи Свердловск туман Ички ишлар бошқармасига топширилган.

Туман милицияси матбуот хизматининг «Клооп»га хабар беришича, мазкур факт бўйича «Ўлдиришга уриниш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қирғизистон Бош прокуратурасининг маълумотларига кўра, мамлакатда қарийб ўн йил давомида  «Қотиллик» моддаси бўйича оқибатида аёллар жабр кўрган, 762 жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистонда аёллар турмуш ўртоғи, бирга яшаган эркак шериги, собиқ эри ва ёки таниш бўлиб юрган эркак киши томонидан ўлдирилиши каби воқеалар йил сайин ўнлаб қайд этилади. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

Фемицид— одатда эркакларнинг аёлларга нафарати, гендер камситиш натижасида ва ёки давлат гендер зўравонликни билган ҳолда кўз юмиши натижасида аёлнинг ўлдирилиш ҳолати.

 Кризис марказларининг манзиллари:

  • «Шанс» кризис маркази - Бишкек Чуй проспекти 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази - Бишкек Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти - Ўш Ленин кўчаси 205/105, телефонлар: 0772328960, 0322222965;
  • «Акилкарачач» кризис маркази - Ўш вилояти. Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризисз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ақ Журок» кризис маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • «Мээрбан» Кризис ташкилоти - Ўш Ленин 312/23, телефон: 0773843461;
  • «Тендеш» Кризис Маркази нодавлат ташкилоти – Норин Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат фонди қошидаги «Маана» кризис маркази – Талас Тағайбоева кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази - Боткен Сидиқов кўчаси 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази - Жалолобод Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;
  • «Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» жамоат ташкилоти – Қоракўл Абдраҳмонов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» кризис маркази – 0709694550;
  • Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» кризис маркази – 0706383637;
  • Қоракўл шаҳридаги «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535, 0551733390.