Суд Алимкадир Бейшеналиевнинг собиқ маслаҳатчисини қамоқда қолдирди

352

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хизматидан вақтинча четлатилган Алимкадир Бейшеналиевнинг собиқ маслаҳатчиси Мээрим Тилекова 11-августгача қамоқда қолдирилди. Бундан қарорни Қоракўл шаҳар суди чиқарди.

Тилекова МХДҚ ходимлари томонидан «Таҳдид қилиш билан пора олиш» моддаси билан 17-майда қўлга олинган. Кейин 19-майда уй қамоғига чиқарилган. Бейшеналиевнинг маслаҳатчиси Қоракўлнинг Оилавий шифокорлар маркази директори билан бирга ҳибсга олинган эди.

Бейшеналиев ўзи Тилекованинг қўлга олинишига изоҳ бериб, пора бериш бўлмаганини, маблағ Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбирини ўтказиш учун тўпланганини айтган. Дастлаб, Бейшаналиев Тилекова маслаҳатчиси эканини ҳам инкор қилган эди.

У Тилековани маслаҳатчиси эмас, ўринбосарининг собиқ котиби деб ишонтирган. «Бегуноҳ қизни» ҳибсга олиш, вазирнинг таъкидлашича, унга нисбатан  туҳмат қилишмоқда. Шунингдек амалдор МХДҚ унга босим кўрсатаётганини ҳам айтган эди.

Кейинроқ Бейшеналиев ўзи ҳам ҳибсга олинган. У COVID-19’га қарши вакцина сотиб олишда бюджетга 1,5 млрд сом миқдорида зарар келтирган деб коррупцияда гумонланмоқда.

16-июнда эса Биринчи май туман суди расмийни уй қамоғига чиқарган.

Бейшеналиев қамоққа олингандан кейин президент Садир Жапаров амалдорни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан вақтинча четлатилиб, ўрнига вақтинчалик Жаркинбек Касимбековни тайинлаган.