Президент Садир Жапаров Боткен вилоятининг бошлиғи Абдикарим Алимбаевга вилоятидаги масалаларини жойида тезкор ҳал этишга буюрди. Давлат бошлиғи вилоятдаги давлат маҳкамаларида ҳеч қандай бюрократия бўлмаслиги кераклигини айтди.
«Боткеннинг тақдири Қирғизистон тақдирига тенг. Боткеннинг ҳар бир фуқаросини ўзингиз қабул қилиб, муаммосини эшитиб, дарҳол жойида ҳал қилинг. Бюрократизм дегани бўлмасин, бунга эътибор беринг. Сиз нафақат ўзингиз, ҳокимларни, қишлоқ ҳукуматларини ва бошқа давлат маҳкамалардан ҳам талаб қилинг. Улар халқ билан яқин бўлсин», — деди президент.
Боткендаги қирғиз-тожик чегараси аниқланиб битмагунича жанжаллар тез-тез содир бўлиб туради. 2021 йили апрель ойи охиридаги энг йирик қуролли жанжал 36 қирғизистонликнинг ҳаётига зомин бўлган.
Яна 190 нафа киши турли тан жароҳатларини олиб, 40 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Чегарага яқин жойлашган боткенликлар уйларидан, мол-чорвасидан, даромад манбасидан маҳрум бўлган.
Кейинроқ ҳукумат ёнган уйларни, ижтимоий объектларни тиклаб, шаҳид кетган 36 кишининг яқинларига ва жанжалдан жабрланганларга товон пулини тўлаб берган.
Шундан сўнг Боткен вилоятига «алоҳида мақом» берилган. Ҳозирда қирғиз-тожик чегарасининг 972 километрининг 664 километри аниқланган.