Бундай қарор 13-июль куни Боткен тумани ҳокими Учкунбек Жоробаев ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳокими Сайидбахром Саидмусаев бошчилигидаги икки давлат делегациясининг учрашувида қабул қилинди. Учрашув Боткен туманидаги Таян қишлоғидаги чегара участкасида ўтди.
Боткен вилоят маъмуриятининг маълумотига кўра, томонлар чегарада чиққан баъзи ҳаётий жанжалларни бартараф қилишда маҳаллий аҳолини аралаштирмасдан, фақат тегишли органлар ишлари керак деб келишишди.
Шунингдек икки томон чегарага яқин ҳудудларда ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарор ушлашга, демаркация қилиш жараёни битгунга қадар хўжалик ишларни тўхтатиб туриш бўйича сўзлашувларни олиб борди.
«Чегарадош ҳудудларда жанжалларнинг ва жиноятнинг олдини олиш, бундай ҳаракатларни бўлмаслиги учун ҳаракат қилиш, савдо-сотиқ, иқтисодий, хўжалик ирригация масалаларни ҳамда икки халқ ўртасидаги бирликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилишди», — деб қўшимча қилди вилоят раҳбарининг матбуот хизматидан.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1 314 километрни ташкил қилади — 2017-йилдаги ратификация қилиш қонунига кўра, унинг 1 170и аниқланган.
Аммо ўтган йили 26-мартда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси тўлиқ ҳал қилинганини матбуот анжуманида билдирган. Ташиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 24-25-мартда Тошкент шаҳрида чегарани аниқлаш учун сўзлашувларни олиб борган.
Махсус хизмат бошлиғи Камчибек Ташиев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича комиссия Тошкентда икки томонлама протоколни имзолашган.
Қабул қилинган протоколларга кўра, Қирғизистон жой-жойларида норозилик пайдо бўлиб, айниқса қирғизистонликлар «Кампир-Обод» сув омборининг соҳилидаги 50 гектар ерни қўшни давлатга бермасликни ва протоколни рад этишни талаб қилган.
Шундан сўнг Ташиев Тошкентга қайта боришни ваъда қилиб, «Кампир-Обод» сув омбори қирғоғидан Ўзбекистонга ер берилмайди деган.