13-июль куни Боткен вилоятининг Қадамжой туманида Исфайрам сойига тушиб кетган 10 ёшдаги боланинг жасади топилди. Бу ҳақда ФВВдан билдирди.
Бахтсиз ҳодиса 12-июль куни соат 12:00лар атрофида содир бўлган. Воқеа жойига саккиз нафар қутқарувчи жалб қилинган, аммо кеч тушиб қолгани туфайли қидирув ишлари тўхтатилган. 13-июль куни уни қидириш давом этган.
Бунгача 6-июлда Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги Баул қишлоғида 16 ёшдаги ўсмир сувга чўкиб ҳалок бўлган.
Ҳодиса бўлган жойга қутқарувчилар боргунга қадар, маҳаллий аҳоли ўсмирнинг жасадини сувдан чиқаришган. Марҳум қандай қилиб сувга тушиб кетгани ҳақида маълумот берилмаган.