МХДҚ: Бишкекда ҳайит намози вақтида теракт уюштиришни режалаштирганлар қўлга олинди

329

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Бишкекда теракт уюштиришни режалаштираётган икки чет эл фуқаросини 7 июль куни қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бошқармада қўлга олинганлар халқаро террор ташкилоти аъзолари экани, улар Суриядан қалбаки паспортлар билан келганликларини маълум қилди. Махсус хизматдан шунингдек уларга ёрдам берган Қирғизистон фуқаролари ҳам қўлга олинганини қўшимча қилди. Бироқ МХДҚ қанча одам ҳибсга олинганига аниқлик киритмади.

Хавфсизлик қўмитаси Суриядаги уруш зонасида қўпорувчилик ва террорчилик машғулотлари тўғрисида «инкор этиб бўлмайдиган далиллар» олганини маълум қилди.

«Жангариларнинг Қирғизистондаги  вазифаларидан бири шу йилнинг 9 июлида ҳайит намози вақтида террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўриш бўлиб, улар марказий майдон яқинида квартира ижарага олиб, у ердан разведка ишлари олиб боргани аниқланди», — дейилади хабарда.

МХДҚ мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғаб, тергов ҳаракатлари бошланди. Ҳибсга олинганлар МХДҚ ҳибсхонасига олиб кетилган.