«Ак-Кеме» меҳмонхонасида ходимлар рақамларнинг нархини ноқонуний пастлатган. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизматидан хабар қилишди.
Махсус хизмат маълумотига кўра, меҳмонхона раҳбарияти 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг апрелигача чет эллик талабаларга хоналарни арзон нархда берган. Натижада давлатга 7 млн сомдан ортиқ моддий зарар келтирган. Меҳмонхонанинг раҳбарияти йўл қўйган хатоликлар аудитнинг ҳисоботида аниқланган.
Мазкур факт бўйича «Ак-Кеме» меҳмонхона мажмуасининг собиқ бошлиғи Т.Б. қўлга олиниб, МХДҚ СИЗОсига киритилди. Тергов амаллари бошланиб, мажмуанинг ўзида қўшимча аудит олиб борилади.
«Ак-Кеме» — Қирғизистон мустақилликка эришганидан кейин мамлакат ҳудудида қурилган дастлабки меҳмонхона. 2017 йилнинг февраль ойида Давлат мулк жамғармасига ўтказилган.
2022 йилнинг март ойида Kaktus.media нашри журналистлари «Ак-Кеме»га бориб, «меҳмонхона ҳиндистонлик талабаларнинг ётоқхонасига айланиб қолаётганини» айтишган. Нашр маълумотига кўра, у ерда 300га яқин ҳиндистонлик талаба яшаётгани, бино эса ночор ҳолатда бўлган.
Журналистлар борганда меҳмонхона раҳбари Эрмек Абдилдаев чет эллик талабалар ойига 15 минг сомдан тўлаётганини айтган. Журналистлар бинонинг томидан сув ўтиб, қаватларда чиқиндилар йиғиштирилмай ётганини ҳам таъкидлашган.
Мақола муаллифи: Жаркинай Жээналиева