Ўш вилоятининг Қорасув туманининг 41 ёшдаги турғуни уйининг ёнидаги каналга оқиб кетди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 9-июль куни соат 16:00лар атрофида Нурдор қишлоғидаги Аношина кўчасида бўлган. Унда аёл уйининг ёнидаги Яккалик каналига тушаётганда сувнинг оқими кучли келиб, оқизиб кетган.
Марҳумнинг жасадини милиция ходимлари анҳордан чиқариб, яқинларига ўтказиб берган.
29-июнда Боткен туманининг Ак-Турпак қишлоғинининг 56 ёшдаги турғуни сувга чўкиб ҳалок бўлган. Милициядан марҳум шериги билан бирга спиртлик ичимликларини ичиб, шундан сўнг у Кожошкен дарёсига кетган бўйича бедарак бўлган.
Ортидан қидириб борган шериклари дарё бўйидан унинг ечиб қўйган кийимлари билан уяли телефонини кўриб, милицияга хабар берган.
29-июнда эрталаб соат 07:00лар атроқида 56 ёшдаги кишининг жасади мазкур дарёдан топилган.