8 июль куни Ўш шаҳар милициясининг биноси олдида аёлларга ва ўсмирларга нисбатан Зўрлик-зўравонликни тўхтатишни талаб қилган тинчлик митинги ўтди. Норозилик акциясига 20 нафардан ортиқ киши қатнашди.
Соат 10:30да ИИВ биноси олдида йиғилганлар 13 ёшдаги қизни зўрлашда айбланганларни жазолаб, ИИВдан шу каби воқеаларнинг олдини олишни талаб қилишди.
Улар «Кумарбек, Дайирбек, Эрмек қамалсин!», «Яна қанча аёл ўлиши керак?», «Қачон президент биз билан учрашади?», «13 ёшдаги қиз, яна ким?» «Эътиборсиз бўлма!» деган ёзувлари бор плакатларни кўтариб туришди.
Акция иштирокчилари билан Ўш шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Бакит Исраилов ва Улан Жукенов учрашди. Учрашув якунида фаоллар аёлларга ва ўсмирларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ишларини муҳокама қилиш учун 13 июль куни шаҳар милициясининг раҳбари билан учрашадиган бўлди.
Аёлларга ва ўсмирларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни талаб қилган тинчлик митинги бугун, 8 июлда пойтахтда ҳам бўлади. Бишкекдаги тинчлик митинги 13 ёшдаги қизнинг иши кўриб чиқиладиган Сведлов туман суди олдида, соат 15:00да ўтиши айтилди.
Нима бўлган?
2022 йили 21 февралда, Биринчи май туман ИИБи 13 ёшдаги қизни «зўрлашда» гумонланиб, 19 ёшдаги эркак кишини қўлга олган. Кейин бу ишга милиция ходимларининг ҳам алоқаси бор деган хабар тарқаган. Бишкек шаҳар ИИББнинг ички текширув хизмати бу маълумотни текшира бошлаган.
Кейинроқ жабрланувчи қизнинг ота-онаси Адил Акжол ўғлининг Youtube-каналига интервью бериб, ўсмирни ярим йилдан буён зўрлаб юрганини ва уч нафар милиция ходимлари уни жинсий алоқага мажбурлаганини айтган.
Уларнинг таъкидлашича, гумондор ва милиция ходимлари қизининг ўғрилигини ошкор қиламиз деб таҳдид қилиб, жинсий алоқага мажбур қилишган.
Кейин бу ишга алоқаси бор дейилган жами тўрт киши айбланган, уларни эккиси милиция ходимлари. Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоровул суд жавобгарлигига тортилиши мумкин
Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официант болага нисбатан қўзғалган иш текширилиб, ишнинг материаллари судга ўтган.