Ўш шаҳар прокуратураси мэрияга «Манас-Ата» кафесини сурдиришни тавсия этди. Бу ҳақда «Клооп»га 6 июлда назорат органидан билдирди.
Маҳкама маълумотига кўра, кафени текшириш вақтида бир қатор қонун бузарлик фактлари аниқланган — мазкур кафенинг биноси қизил чизиқдан 7 метрга чиқиб кетган, қурилиш турар-жой йўналишида қуриладиган бўлиб, аммо кафега айланган.
Прокуратурадан мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғалганини, у судда ҳам кўриб чиқилиб, тегишли хизматларга эътиборсизлик бўйича айбдорлигини билдиришди. Аммо кейинроқ иш қисқариб кетган.
Ҳозирда ушбу кафега сув ва электр энергиясини бериш тўхтатилди. Сурдириш бўйича таклифни махсус комиссия кўриб чиқишни бошлади. Текширув ишлари давом этмоқда.
«Манас-Ата» кафесидаги жанжал
27 июнда «Не сахар» дастури «Манас-Ата» кафесини текширувга олган. Бироқ эфир жараёнида кафенинг маъмурияти журналист Умар Дадановга тўсқинлик қилади.
Аммо эфир бошида кафенинг санитар ҳолати талабга жавоб бермаслиги камера тасвирига тушиб қолган. Кейинроқ ходимлар «Не сахар» жамоасини ташқарига чиқариб қўйган.
Админстратор Машрапхон Кушакбаева ходимлар билан бирга кафенинг эшигини тўсиб туриб олиб, журналистга қўпол муомала қилган. Натижада Даданов милиция ходимларини чақирган, бироқ ҳудудий милиция ходими ҳам, патруль милиция ва тезкор тергов хизмати ҳам ҳеч қандай чора кўрмаган.
Эфирдан кейин интернет фойдаланувчилари чора кўра олмаган милиция ходимлари кескин танқид қилишган. Шунингдек ушбу кафенинг ёпилишини талаб қилган
Кейинроқ «Манас-Ата»нинг эгаси Бахтиёр Ғуломов ва маъмури Машрапхон Кушакбаева милицияга чақиртирилиб, кечирим сўрашган.
Воқеа жамиятда резонанс яратганидан кейингина Ўш мерияси «Манас-Ата»ни ва бошқа кафеларни оммавий текширувга олган.
Текширув давомида мазкур кафега 41 минг сом жарима солиниб, вақтинча ёпилган.