Тўў-Ашуу: Туннелда йўл танламас ёниб кетди

204

5 июлда Тўў -Ашуудаги туннелда Lexus 470 русумидаги автомашина ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ. Маълумотни «Клооп» мухбирига Транспорт ва йўллар вазирлигидан тасдиқлашди.

Транспорт вазирлигидан хабар қилишганидай, машина 15:50да Колбаев туннелининг 1 250-участкасида ёлқин чиқара бошлаган. Олинган маълумотга кўра, машина яқинда ўрнатилган газ воситаси туфайли ёниб кетган бўлиши мумкин.

«Машинада икки киши бўлган. Улар жабрланмади. Уларни «Қирғизавтойўл» давлат маҳкамасининг туннель хизмати ишчилари билан ФВВ ходимлари хавфсиз жойга чиқариб кетган. Ёнғин 18:10да чекловга олиниб, 18:30да ўчирилган», — деб билдиришди Транспорт вазирлигидан.

Маҳкаманинг маълумотига кўра, тилсиз ёвни туннелда электр ўчиб қолгани учун кечиктирмай ўчиришга имкон бўлмади. Ҳаракат эса икки томонидан тенг вақтинча тўхтатилган.

«Ҳозирда Тўў-Ашуудаги туннель очилди. Куйган машина туннелнинг жанубий томонига чиқарилди. Электр энергиясини таъмирлаш учун жойида энергетика ходимлари жалб қилинади», — деб қўшимча қилишди маҳкамадан.