Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўш шаҳри бўйича координатори Шаятбек Абдурахманов ижтимоий тармоқлардаги «Ўш шаҳар туғруқхонасида чақалоқ оёғини синдириб олишди» деган маълумотни инкор қилди.
Абдрахманов 2 июлда туғилган гўдакнинг оёғи айрилиб қолганини айтиб, у боланинг қоринда нотўғри ётиб қолгани билан тушунтирди.
«Оёғи, қўли синди деб нотўғри маълумот беришмоқда. Ҳа, кесарча (кесарево) йўли билан туғди. У ерда тажрибали акушер-гинеколог операция қилган [...]. Биз гипс қилиб, барча тиббий ёрдамларни кўрсатдик. Бир ҳафтанинг ичида чақалоқнинг оёғидаги жароҳат яхши бўлади», — деди у «Клооп»га берган интервьюсида.
Шунингдек, у ҳозирда она-боланинг аҳволи яхши эканини қўшимча қилди.
Жорий йилнинг 26 мартида Норин шаҳар туғруқхонада ҳамширалар кесарча йўли билан туққан аёлга янглиш дори сайиб, у реанимацияга тушган. Кейинроқ аёлга ташқи қўллашга ишлатиладиган хлоргексидин анисептик воситаси сайилгани аниқланган.
Жабрланувчининг қайнотаси Кулчун Рахманов келини шифокорларнинг лоқайдлиги туфайли оғир аҳволда эканини айтиб, бу каби воқеалар бунгача ҳам бўлиб келганини таъкидлаган.
Нориндаги касалхонанинг жонлантириш бўлими шифокори Жилдиз Осконбаева бундай воқеа биринчи марта содир бўлаётганини таъкидлаб, кўнгилсиз воқеа эканини айтган.
Норин вилоят милицияси тергов ишларини олиб бориб, воқеага боғлиқ туғруқхонанинг уч нафар ҳамшираси ишдан олинган.