5-июлдан бошлаб Урумчи — Бишкек авиа қатонови қайта тикланади

262

«Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизмати 5 июлдан бошлаб Урумчи (Хитой) – Бишкек йўналиши бўйича қатнов қайта тикланаётганишини маълум қилди.

Қайд этилишича, парвоз «Жанубий Хитой авиалинияси» томонидан ҳафтада бир марта — сешанба кунлари амалга оширилади. Парвоз вақти 2 соатни ташкил қилади.

2020 йил февраль ойидан буён ушбу йўналиш бўйича парвозлар коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган.

Аввалроқ матбуот хизмати Олмаотадан Иссиқкўлга рейс очилгани ҳақида хабар берган эди.

Материал муаллифи: Жаркинай Женалиева.