1-2 июлда Қорақалпоғистонинг маркази Нукус шаҳридаги норозилик акциясида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардия билан Бош прокуратурасига таяниб gazeta.uz ёзди.
Уларнинг маълумотига кўра, 243 киши ярадор бўлди, уларнинг 38и ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари. Маҳкамалар 149 кишига биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйларига юборилганини қўшимча қилишди. 94 киши касалхонада, орасида оғир ярадорлар ҳам бор.
Миллий гвардиянинг матбуот хизмати бошлиғи Даврон Жуманазаров 1-2 июлдаги демонстрацияда 516 киши қўлга олинганини маълум қилди.
«Қўлга олинганлар бўйича тергов олиб борилмоқда, баъзиларига маъмурий чора кўрилиб қамоқдан бўшатилди», — деб ёзди gazeta.uz.
Жуманазаровнинг таъкидлашича, 3 июлдан 4 июлга ўтган тунда комендант соатини талабларини бузиб, «кўчада мақсадсиз юрган» 110 киши қўлга олинди. Ҳудудга 2 июлда бир ойлик муддатга комендант соати киритилган.
Миллий гвардия вакили ҳам маҳкаманинг айрим ходимларига ўқ текканини, қўл-оёғи цинган, боши ёрилганлар борлигини айтди.
Якунлаётиб, у 4 июлда республикадаги ҳамма озиқ-овқат дўконлари, бозор, биржа, ташкилотлар ва касалхоналар, шу билан бирга ижтимоий муассасалар иши изга тушганини таъкидлади.
Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари
Қорақалпоғистон республикасидаги вазият 1 июлда авж ола бошлаган. Бунга Ўзбекистон Конституциясига таклиф этилган ўзгаришлар сабаб бўлган — унга кўра республика суверенитетидан маҳрум бўлиши мумкин.
1 июль. Нукусдаги норозиликлар.
Амалдаги қонунга кўра, Қорақалпоғистон— ички референдум асосида Ўзбекистон таркибидан чиқиш ҳуқуқий мустақил республика. Аммо қонуннинг янги таҳририда, «суверен» деган сўз олиниб, Ўзбекистон таркибидан чиқиб кетиш ҳуқуқини олиб ташлаш режалаштирилган.
Митинглар 1-2 июлда Нукус ва бошқа шаҳарларда ўтган. ОАВ хабарларига кўра, ҳукумат намойишчиларни тарқатиш учун сувсочарларни ва махсус воситаларни қўллаган. ОАВлари жабрланганлар борлигини ёзган. Ҳудудда интернет ўчирилгани учун аниқ сони айтилмаган. Аммо ижтимоий тармоқларда кўплаб қонга бўялган ва ярадор бўлганларнинг суратлари, видеолари эълон қилинган.»Азаттык» маҳаллий аҳолига таяниб, тўқнашувдан ўнлаб кишилар ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини ёзган.
2 июлда президент Шавкат Мирзиёев Нукусга борган. У Қорақалпоғистоннинг Жокарги Кенесининг (парламентининг) депутатлари олдида Конституциядаги республика суверенлиги тўғрисидаги қарорни сақлашга ваъда қилган. Кейинроқ Ўзбекистон парламентни Конституцияга тузатишларни киритиш лойиҳасидан Қорақалпоғистон суверенитетини ўзгартиришга тегишли моддаларни олиб ташлаган.
Шунингдек Мирзиёев Қорақалпоғистонга 2 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат ва комендант соатини киритган. Матбуот хизматидан билдиришганидай, «фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқи билан эркинлигини муҳофаза қилиш, қонунчиликни ва ҳуқуқ тартибини изга солиш» мақсадида киритилган.
1-2 июлдаги Нукусдаги ва бошқа шаҳарлардаги тўполонни уюштиришга Мирзиёев «учинчи кучларни» айбдор қилган.
«Демократик принципларни ва ҳуқуқий меъёрларнинг асосида фуқароларга ўз фикрини эркин айтишига, эркинлигига шароитларнинг яратилганига қарамай, баъзи қарши кучлар конституция ислоҳотларни баҳона қилиб агрессияни ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни, барқарорликни бузишга ҳаракат қилмоқда», — деган у.
Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистондаги вазият «барқарорлашиб, кундалик ҳаётга қайтди» деб билдирди.