Садир Жапаров билан Мирзиёев Қорақалпоғистондаги воқеаларни муҳокама қилди

222

Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизматидан хабар қилишди.

Жапаров сўзлашувларда «Қирғизистон Ўзбекистонда рўй бераётган воқеалардан хавотирда эканини» таъкидлади.

“[Садир Жапаров] ўз вақтида, қатъиятли ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар туфайли Қорақалпоғистонда вазиятни нормаллаштиришни таъминлаш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймаслик мумкинлигини таъкидлади ”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда «Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун Ўзбекистон раҳбари қабул қилган қатъий ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлади» дейилади.

«Айниқса ички ишларга бошқа давлатнинг аралашишига йўл қўймаслигини алоҳида таъкидлаган», — дейилади унда.

Давлат раҳбарлари қирғиз-ўзбек дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшничилик ҳамда стратегик ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Жапаров ўз сўзи якунида «Ўзбекистондаги конституцион ислоҳотлар натижалари барқарорликни таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишонч билдирди».

Бунгача президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев қирғизистонликларни «провокацион хабарларни эълон қилиш ва баҳо беришга тийилишни» тарғиб қилган.

«Қирғизистон тинчликсевар мамлакат қатори бошқа биронта чет давлатнинг ички ишларига аралашишга ҳуқуқи йўқ. Хорижда бўлаётган жараёнларнинг ҳаммаси уларнинг ички ишлари», — дея таъкидлаган у.

Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари

Қорақалпоғистон республикасидаги вазият 1 июлда авж ола бошлаган. Бунга Ўзбекистон Конституциясига таклиф этилган ўзгаришлар сабаб бўлган — унга кўра республика суверенитетидан маҳрум бўлиши мумкин.

Митинглар 1-2 июлда Нукус ва бошқа шаҳарларда ўтган. ОАВ хабарларига кўра, ҳукумат намойишчиларни тарқатиш учун сувсочарларни ва махсус воситаларни қўллаган. ОАВлари жабрланганлар борлигини ёзган

4 июлда Ўзбекистоннинг Миллий гвардия билан Бош прокуратураси 18 киши ҳалок бўлганини билдирган. Уларнинг маълумотига кўра, 243 киши ярадор бўлди, уларнинг 38и ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Маҳкамалар 149 кишига биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйларига юборилганини қўшимча қилишди. 94 киши касалхонада, орасида оғир ярадорлар ҳам бор.

2 июлда президент Шавкат Мирзиёев Нукусга борган. У Қорақалпоғистоннинг Жокарги Кенесининг (парламентининг) депутатлари олдида Конституциядаги республика суверенлиги тўғрисидаги қарорни сақлашга ваъда қилган. Кейинроқ Ўзбекистон парламентни Конституцияга тузатишларни киритиш лойиҳасидан Қорақалпоғистон суверенитетини ўзгартиришга тегишли моддаларни олиб ташлаган.

Шунингдек Мирзиёев Қорақалпоғистонга 2 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат ва комендант соатини киритган. Матбуот хизматидан билдиришганидай, «фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқи билан эркинлигини муҳофаза қилиш, қонунчиликни ва ҳуқуқ тартибини изга солиш» мақсадида киритилган.

1-2 июлдаги Нукусдаги ва бошқа шаҳарлардаги тўполонни уюштиришга Мирзиёев «учинчи кучларни» айбдор қилган.

«Демократик принципларни ва ҳуқуқий меъёрларнинг асосида фуқароларга ўз фикрини эркин айтишига, эркинлигига шароитларнинг яратилганига қарамай, баъзи қарши кучлар конституция ислоҳотларни баҳона қилиб агрессияни ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни, барқарорликни бузишга ҳаракат қилмоқда», — деган у.

Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистондаги вазият «барқарорлашиб, кундалик ҳаётга қайтди» деб билдирди.