4-июлда Чуй вилоятининг Аламудин туманида аниқ муддатдаги хизматини ўтаётган аскар ўқдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп» мухбирига Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маҳкама маълумотига кўра, постда соқчилик хизматини ўтаётиб, қуролдан фойдаланишда эътиборсизлик натижасида тасодифан ўқ чиқарган. Аскар жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.
Вазирлик воқеа жойига Қуролли кучларнинг Генерал штаби ва Ҳарбий прокуратурасининг вакиллари, Аламудин туман ИИБ мутахассисларидан иборат комиссия ишлаётганини таъкидлади. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Вафот этган йигитнинг яқинлари нима дейди?
Аскарнинг опаси — Индира Рисалиева 24.kg нашрига берган интервьюсида, укаси ўзини ўзи ўлдирганига ишонмайди. Рисалиеванинг сўзларига кўра, укаси 2022-йилнинг май ойида ҳарбий қасамёд қилиб, Қўй тош қишлоғида хизмат ўтаётган эди.. Ҳозирда жасади ўликхонага олиб борилди.
«Бир кун аввал менга қўнғироқ қилиб, соғинганини айтган. Сўраб уйга бораман деган. Биз ўзини ўзи ўлдирди деганга ишонмаймиз. Кеча у навбатчиликда турган. Қандай қилиб ўзини ўзи отиб олади? Ҳафта сайин, ҳарбийга чақирилганидан буён 200 сом бирлик солиб турардик. Ҳозирча моргга Мудофаа вазирлигидан ҳеч ким келмади», — деб билдирди у нашрга.