Жалолобод: Заҳарланганларнинг сони 88га етди, 50га яқин фаст-фуд нуқталари ёпилди

308
Иллюстратив сурат

Жалолобод шаҳрида фаст-фуддан заҳарланганларнинг сони жами бўлиб 88тага етди. Шаҳардаги ва шаҳарга яқин жойлашган ҳудудлардаги 50га яқин фаст-фуд нуқталари вақтинча ёпилди.

Маълумотга кўра, ҳозирда 34 бемор шифохонада ётибди. Қолганлари уй шароитида даволанмоқда, аҳволлари қониқарли.

Жалолобод шаҳар мэриясидан «Клооп»га оммавий заҳарланишдан кейин 50га яқин фаст-фуд жойлари ёпилганини билдиришди. Уларнинг 10 нафарига умумий 48 минг сом жарима солинган.

Мэриядан 4 июлда фаст-фуддан ташқари бошқа жамоат овқатланувчи жойларни текшириш бошланганини қўшимча қилишди.

30 июнда Жалолобод шаҳридаги «Ага-ини» фаст-фудидан оммавий заҳарланиш содир бўлиб-ўша куни 22 киши касалхонага тушган, бир ҳомиладор аёлнинг «оғир» деб баҳоланган. 1 июлда эса «Тадж-Махал» фаст-фудидан 13 киши заҳарланиб, касалхонага тушган.

Заҳарланганларнинг ҳаммаси фаст-фуддан шаурма еганини айтган. Икки жойнинг ҳам фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 7,5 минг сомдан жарима солинган.