Казакпаев билан бирга қўлга олинган Марат Токтоучиков икки ярим йилга кесилди

323

Қирғизистондаги қозоқ диаспорасининг собиқ раҳбари Марат Токтоучиков давлатга хиёнат қилгани учун 2 йилу 6 ойга кесилди. Ҳукмни 27 июнда Биринчи май туман суди қабул қилди.

Суднинг матбуот хизматидан хабар қилганидай, Токтоучиков умумий тизимли тузатиш колониясида жазони ўтайди.

Токтоучиков Қирғизистондаги қозоқлар ассоциациясига 2018 йилгача етакчилик қилган. 2010 йили Яшиллар партияси билан Жогорку Кенеш депутатлигига номзодини қўйган.

Марат Токтоучиков 2021 йилнинг апрель ойида сиёсатшунос Марат Казакпаев билан бирга давлатга хиёнат қилишда гумонланиб қўлга олинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси иш тафсилотларини ошкор қилмади.

Сиёсий таҳлилчи Марат Казакпаевга нисбатан иш унинг ўлимига боғлиқ 30 июнда тўхтатилган.

Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10 июнда вафот этган. Ундан бир кун аввал у юрак хуружи бўлиб, миясига қон қуйилиб қолган. Зудлик билан МХДҚ СИЗОсидан Шаҳар клиник №1 шифохонага олиб борилиб ИВЛ аппарати қўйилган.

Казакпаев вафот этганидан кейин МХДҚдан у «СИЗОда ўтирганда шифокорлар назоратида бўлиб, улар тавсия этган дориларни ичганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланиб келган»ини таъкидлашган.

Махсус хизмат бошлиғи Камчибек Ташиев Казакбаев ўлимига ҳукуматнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ деб билдирган. У сиёсий таҳлилчининг яқинларига марҳум МХДҚ СИЗОсида қийноқ «ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам» деб таъкидлаган.