Ўш шаҳар мэриясида 8 март Аёлларнинг халқаро куни учун ажратилган маблағдан 203 минг сом ўзлаштирилгани аниқ бўлди. Бу ҳақда шаҳар кенгаши депутати Хулкар Исамова билдирди.
Маълумотга кўра, шаҳар прокуратура тадбирни ўтказишда ва совғаларни харид қилишда мазкур миқдорга зарар келтирилганини аниқлаган. Мазкур факт бўйича мэриянинг ўша вақтдаги бош мутахассиси Айгул Калматовани ва вице мэр Венера Рискуловани диссиплинар тарзда жавобгарликка тортиш таклифини берилган.
Исамова байрам куни аёлларга Ўзбекистонда чиқарилган сочиқлар совға қилинганини, ҳисобда эса улар Туркияда ишлаб чиқарилгандай нарх ёзилганини билдирди.
«Агар биргина байрамдан 200 минг сомдан «есак»... Қисқаси шок бўлдим», — деб ёзди у.
Шаҳар прокуратурадан «Клооп»га ушбу маълумотни тасдиқлашиб, келтирилган зарарнинг ўрни тўлдирилганини таъкидлашди.
Ўш мэриясидан эса мазкур факт бўйича кейинроқ маълумот беришни ваъда қилишди.
Ўш мэриясининг шубҳа туғдирган тендерлари
Ўш мэрияси қайси байрам бўлишидан қатъий назар тантана билан ўтказиб, унга юз минглаб маблағларни сарфлайди. Шу билан бирга мэрия эълон қилган тендерларда шубҳа пайдо қилган вазиятлар бўлмай қолмайди.
Масалан 2021 йилнинг июнида Ўш мэрияси ёшларнинг инновация маркази очилиш тадбирига бўғирсоқ, сомса ва пирог сотиб олиш учун тендер эълон қилган
Унга кўра, тадбир дастурхонига мэрия 312 минг сом сарфламоқчи бўлган. Натижада дастурхон тайёрлашга тендерни энг оз нарх, 180 минг сом таклиф этган «Эр-Ас-компани» қурилиш компанияси ютиб олган.
Мазкур миқдорнинг ярмидан кўпи — 100 минг сом бўғирсоқ харид қилишга сарфланиши керак эди.
Унда Ўш мэриясида фақат 35 минг сомга тендер эълон қилинганини, техник хато туфайли эса ноль ва вергуллар қўшилиб қолган деб баҳона айтишган.
Кейинчалик Бош прокуратура тантанали тадбирга дастурхон тайёрлаш бўйича тендер ўтказишда Ўш мэрияси томонидан бир қатор қонун бузишлар бўлганини аниқлаб, тегишли ходимлар жавобга тортилганини билдирган.
Аввалроқ эса Наврўз байрамини нишонлаш учун майдонни безатишга тендер эълон қилинган. Унда мэрия безатиш учун 650 минг сом сарфлашни режа қилган.
Қизиғи, танлов 23 мартгача давом этиб, шартнома тўғридан-тўғри тузилиши керак бўлган. Аммо Наврўз байрами 21 мартда нишонланган. Қонун бўйича тендер тадбир ўтгунга қадар якунланиб, ғолиблар аниқланиши керак.