Ташқи ишлар вазирлиги 47 минг нафарга яқин қирғизистонлик Россиянинг «қора рўйхати»дан чиқарилганини хабар қилди.
Маҳкама маълумотига кўра, «майда» маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган қирғизистонликларнинг Россияга кириш тақиқи олинди.
Вазирликдан таъкидлашганидай, бу «Россия томони билан олиб борилган ишларнинг, унинг ичида 2022 йилнинг май ойидаги юқори даражадаги сўзлашувлар натижаси билан» эришилди.
Аммо яна 35 минг қирғизистонлик ҳамон «қора рўйхат»да қолмоқда, уларнинг орасида Россия ҳудудидан депортация қилинганлар ҳам бор.
Февраль ойи охирида Жогорку Кенеш раиси Талант Мамитов Россиянинг Федерация кенгаши бошлиғи Валентина Матвиенко билан учрашган.
Давлат думасида ўтган учрашувда Мамитов Матвиенкодан қирғизистонликларни «қора рўйхат»дан чиқаришни сўраган. Раис улар оилалар билан бирга бўла олмаётганини таъкидлаган.
Матвиенко «Қирғизистон миграция тармоғидаги хавотирларига шерик эканини билдириб, бу борадаги муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда ишлашни таклиф этган».