Баткен вилоятидаги ота-онасидан эрта ажраган, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда ҳалок бўлган ва жабрланган оилалардан 62 нафар ёш бола Иссиқкўл вилоятида дам олишмоқда.
Болаларнинг ёзги таътилини «Элим барсинби» хайрия фонди «Болалар ҳам дам олишни истайди» деган лойиҳасининг асносида уюштирганини вилоят администрациянинг матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳозирда болалар «Рух Ордо» мажмуасига бориб, Алиқул Осмонов номидаги катта кемада Иссиқкўлни айланмоқда.
Бундай тадбир ўтган йили ҳам уюштирилган. Ўшанда Баткендаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда жабрланган оилалардан 140 нафар ёш бола таътилга Иссиқкўлга жўнатилган.
Болалар олти ўқитувчи билан бирга Иссиқкўлда 10 кун дам олишган. Кейинчалик улар Қадамжой туманидаги «Семетей» лицейида ҳам 15 кунлик таътилда бўлишган.
Мазкур ташаббусни жамоат арбоби Ассоль Молдокматова уюштириб, ҳомийларнинг қўллови билан амалга оширган.