Иссиқкўлдаги «Радуга» панционатидаги оммавий муштлашиш бўйича жиноят иши қўзғалди

230

Иссиқкўл вилоятининг Сари-Ой қишлоғидаги «Радуга» панционатидаги маҳаллий аҳоли билан назорат ходимлари ўртасида чиққан оммавий муштлашувдан кейин «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилояти ИИБнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Бунгача вилоят ИИБдан 18 киши қўлга олиниб, милиция бўлимига олиб кирилганини билдиришган.

«Дастлабки тергов амаллари жараёнида муштлашувга 11 фуқаронинг тўғридан-тўғри алоқаси борлиги аниқланган, улар 3 дам олиш ва панционат хавфсизлиги хизматининг 8 ходими. Кеча тергов хизмати қўзғалган жиноят иши натижасида муштлашишнинг асосий сабабчиси 34 ёшдаги М.Э. Иссиқкўл туман милициясининг вақтинча ҳибсда сақловчи жойига киритилган. Муштлашувнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан тергов амаллари олиб борилмоқда», — дейилади милиция маълумотида.

Панционатдаги оммавий муштлашув 29 июнда бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, панционат ҳовлисига кирган маҳаллий аҳоли билан назорат ходимлари ўртасидаги жанжал чиққан.

«Бу воқеада ҳеч қандай панционатга ёки кўл соҳилига кириш бўйича муаммо йўқ. Меҳмонлар спирт ичимлигини ичиб олиб хавфсизлик ходимининг тартибга чақиришига бўйсунмай, вазият муштлашувга айланиб кетган» — деб билдиришган вилоят ИИБдан.

Қирғизистонда айни вақтда туристик мавсуми. Бунгача президент Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятининг аҳолисига чўмилиш ҳудудларига бепул киришига рухсат берилган фармонни имзолаган. Президентнинг матбуот хизматидан бундай қарор маҳаллий аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинганини таъкидлашган

Мақола муаллифи: Кайрат Бердишалиев.