Next TV телеканалининг бош директори Таалай Дуйшонбиевга яна бир айб қўйилди. Бу ҳақда адвокати Тимур Султанов билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Дуйшонбиев Next TV'нинг Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилган пости учун миллатлараро низони қўзғашда айбланмоқда.
Гап 2022 йили 3 мартда «Апрель» телеканалига таяниб, «Қирғизистоннинг собиқ, Россиянинг ҳозирги фуқароларини тўплаб, ҳарбий хизмат ўташга шартнома тузишга кўндиришган» деган пост ҳақида бормоқда.
Унда ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупиктин қирғизистонликларни шартнома асосида ҳарбийга боришга тарғиб қилмоқда деган суҳбатидан парчалар қўйилган эди.
Адвокат тергов органлари психолого-лингвистик экспертиза олиб бориб, унинг хулосасидан кейин айб қўйилганини таъкидлади.
«Таалай Дуйшонбиев адвокати билан бирга айбловларга рози эмас. Биз бу айбловларни ноқонуний ва абсурд деб ҳисоблаймиз, — деди юрист.
Next TV телеканалининг директори МХДҚ ходимлари томонидан 3 мартда қўлга олинган. Тергов версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича шартномага эришилди деган ёлғон маълумот тарқатган».
Унда «Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ бошлиғи А. Мусаев Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди деб айтди» деган мақоласи ҳақида сўз бўлган, мақола телеканалнинг ижтимоий саҳифаларида эълон қилинган.
Дуйшонбиевга нисбатан «Ҳудудлараро низони қўзғаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамоқда қолдирган.
Шундан кейин прокуратура суддан Next TV телеканалининг Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ раҳбари айтганларига таяниб эълон қилган мақоласини экстремистик деб топишни сўраган. Бундан ташқари, назорат органидан телеканалнинг эфирга чиқишини тўхтатиб, материалларини бошқа ОАВларга эълон қилишни тақиқлашни илтимос қилишган.
2022 йилнинг 24 мартида Бишкек шаҳар суди Дуйшонбиевни қамоқда қолдирган.