Жалолобод шаҳрида оммавий заҳарланиш қайд этилиб, 22 киши касалхонага тушди. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 29-июнда заҳарланганларнинг бари фастфуддан шаурма истеъмол қилишган. Ҳозирда бир беморнинг аҳволи «оғир» деб баҳоланиб, жонлантириш бўлимида ётибди. 21 кишининг аҳволи қаноатланарли бўлиб, даволанишни давом эттиришмоқда.
Мазкур факт бўйича Санэпидназорат марказининг ходимлари текширувни бошлади.
Аввалроқ Бишкек шаҳрида ҳам фаст фуддан оммавий заҳарланиш қайд этилган. 11 киши шаҳардаги «Эл эмне жейт» фаст фуд тармоғидан шаурма еган.
Шу сабаб мазкур тармоққа режалаштирилмаган текширув ўтказилиб, овқатланиш жойининг эгасига 13 минг сом жарима солинган. Шунингдек камчиликларни бартараф қилиш учун санитария кўрсатмаси берилган.