Президент 1-августдан бошлаб барча давлат ходимларининг маошини кўпайтиришни ваъда қилди

273

Президент Садир Жапаров 1-августдан бошлаб барча тармоқдаги давлат ходимларининг ойлик маоши кўтарилади деб ваъда берди. Бу ҳақда у парламентнинг 30-июндаги йиғинида айтди.

Президент маош давлат бюджетининг даромадини кўпайтириш орқали кўтарилишини таъкидлади. Шунингдек, йил бошида шифокорлар билан ўқитувчиларнинг, маданият ходимларининг ойлиги кўпайганини ёдга солди.

«Қолган тармоқдаги барча ходимларнинг меҳнат ҳақларини худо хоҳласа,  1-августдан бошлаб кўтарамиз деган конкрет режаларимиз бор», — деди Жапаров.

Ўқитувчиларнинг ойлиги 2022-йилнинг апрелида 80 фоизга кўтарилган. Таълим тармоғи ходимларининг: педагогик персоналнинг маоши — 80%га, кичик ва техника первоналнинг ойлиги — 80%га, административ персоналнинг ойлиги — 50%га кўтарилган  эди.

30- июнда президент Садир Жапаров Жогорку Кенешга таътилга кетаётган депутатларнинг олдида нутқ қилиш учун келди.

Шунингдек парламентга Вазирлар маҳкамасининг янги аъзолари Адилбек Касималиев ва Бақит Торобаев қасамёд қилди.