ФҲВ: Иссиқкўлда 14 ёшдаги ўспирим ва 19 ёшдаги киши сувга чўкиб кетди

291

29-июнда Иссиқкўлда икки киши сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, воқеа Иссиқкўл вилоятининг Жетиўғуз туманига қарашли Липенка қишлоғида бўлган. Сувга чўкиб кетганлардан бири 14, бири 19 ёшда бўлишган.

ФҲВнинг навбатчи бўлимига билдирув келиб тушиши билан Қоракўл шаҳридан беш, ФҲВнинг Жутиўғуз туман бўлимидан икки қутқарувчи воқеа бўлган ерга чиқиб кетган. Соат тахминан 18:20 да қутқарувчилар икки жасадни ҳам қирғоққа чиқариб, яқинлари ва милиция ходимларига ўтказиб берган.

Халқ орасида сувга чўкиб бораётган одам силтаб ёрдам сўраб қичқиради деган афсона бор. Аммо ИИВнинг маълумотига кўра, чўккан одам қичқира олмайди — бунинг учун ҳаво етмайди, кучи етмайди.

Бизнинг ТикТок каналимиздан сувга чўкаётган кишининг белгилари қандай бўлишини кўрсангиз бўлади.

Материалнинг муаллифи: Кайрат Бердишалиев.