Казино очишга рухсат берилса Қирғизистонни нима кутади?

Парламентнинг 22-июндаги йиғинида депутатлар Қирғизистонда казиноларни очишга рухсат берган баҳсли қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Аммо овоз бериш вақтида депутатларнинг ўртасида можаро чиқди. Уларнинг айримлари қонун лойиҳасини қўлламайди, шу сабабдан овоз беришга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишди.

Мазкур қонун лойиҳасини президент Садир Жапаров, вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ҳамда МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бошлаган ҳукумат вакиллари қўлламоқда.

Қонуннинг лойиҳасида оддий ва онлайн казиноларни очиш кўзда тутиллган. Аммо қонун лойиҳасида қирғизистонликларнинг киришига жиддий тақиқ қўйилган.

«Клооп» парламент депутати Дастан Бекешев ҳамда иқтисод вазирининг ўринбосари Искендер Асилкулов билан суҳбатлашиб, улар казинони қонунийлаштиришнинг ижобий ва салбий томонларини айтиб беришди.

Дастан Бекешев қандай камчиликлар рўйхатини тузди?

  • Онлайн казиноларни қонунийлаштириш давлатга пул олиб келмайди ва қирғизистонликларни қимор ўйинларига тортади.
  • Казиноларни пул ювиш учун қонунийлаштиришмоқда.
  • Ўйин жойларини қонунийлаштириш коррупцияга йўл очади.
  • Фуқароларни казинога киришига чеклов қўя олишмайди.
  • Енгил гиёҳванд моддаларни қонунийлаштириш казинога қараганда туристларни кўпроқ жалб қилади.

Казинонинг фойдасини Искендер Асилкулов рўйхатлади

  • Қирғизистонликлар казинога кира олишмайди, бу қоидани бузган ҳолда қиморхонанинг лицензияси олинади.
  • Казинолар йирик биноларда очилади ва бой ўйинчиларни жалб қилади;
  • Казино — давлатга кўп маблағ олиб келувчи таъирли бизнес.
  • Қирғизистонда қимор ўйинларига асосланган туризм ривожланади.
  • Онлайн-казино серверлари республиканинг ҳудудида жойлашади ва тўловлар банк орқали юргизилади. Шундай йўл билан қирғизистонликларнинг қимор ўйинларига қатнашиши назорат қилинади.