Октябрь воқеалари: Атамбаев, Ниязов, Молдокматов, Асанов бошчилигидаги иштирокчилар оқланди

315

28-июнда Бишкекнинг  Биринчи май туман суди 2020-йил октябрь ойида Бишкекдаги оммавий тартибсизлик иши бўйича қарор чиқарди. Бу ишда етти нафар кишига айб қўйилган бўлиб: собиқ президент Алмазбек Атамабаев, унинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов ва қўриқчиси Канат Сагимбаев, «Ижтимоий-демократлар» партияси лидери Темирлан Султанбеков, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, «Туран» партиясининг лидери Жениш Молдокматов, шунингдек сиёсатчи Омурбек Бабанов. Бабановнинг иши алоҳида ажратилган.

Суд Атамбаев, Ниязов, Сагимбаев, Асанов ва Молдокматовни айбсиз деб топди. Буларнинг ҳаракатида жиноят таркиби йўқ деб тушунтирди.

Судья шунингдек, ушбу иш бўйича Алмазбек Атамбаев билан Фарид Ниязовнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди — улар уй қамоғига чиқарилди. Бироқ, суд қарори билан фақат Ниязов эркинликка чиқди.

Умумий Атамбаевга 7та жиноят иши қўзғалган. Унинг ичидан октябрь воқеалари бўйича ишни қўшганда уч иш бўйича Атамбаев оқланди. Криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод этиш  бўйича собиқ президент 11 йилга кесилган. Шунингдек Атамбаевга нисбатан 2019-йилдаги Қўй тош воқеаси, Бишкек ИЭМни қайта тиклаш ва Қўй тош қишлоғидаги ноқонуний ер олиш бўйича жиноий ишлари бор. Охирги уч иш бир процессга бириктирилиб, судда кўрилмоқда.  Атамбаев ўзига нисбатан қўзғалган жиноятларни сиёсий тазйиқ қатори баҳолаганини айтган. Ҳозир у №27 колонияда хибсда сақланмоқда.

Алмазбек Атамбаев судда. Сурат: Бакит Торогелди / «Азаттык».

Октябрь воқеалари бўйича суд мажлиси

Давлат прокурорлари 28-июндаги суд мажлисида Атамбаевни «Оммавий тартибсизликни уюштириш» моддаси билан айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Айбловчи томон худди шу модда бўйича Ниязов билан Сагимбаевни 7 йилга озодликдан маҳрум этишни илтимос қилди.

Султанбековни «Оммавий тартибсизликни уюштиришга» ва «Ҳукумат вакилига таҳдид қилиш ёки зўравонлик кўрсатиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этишни илтимос қилди.

Асанов билан Молдокматовни ҳам икки модда бўйича — «Оммавий тартибсизликни уюштиришга» ва «Ўқ отувчи қуролни ўғирлаш ёки таҳдид қилиш» моддалари билан айбдор деб топиб, 9 йил колония сўради.

Иштирокчилар сўнги сўзида жиноятни ва суд текширувларини «абсурд» деб, п атап, ишнинг материалларида оммавий тартибсизликни уюштириш тўғрисида шартнома бўлгани ҳақида биронта ҳам далил йўқлигини таъкидлашди.

Жиноят ишининг фигурантлари суд мажлисида. Сурат: Бакит Торогелди / «Азаттык».

Октябрь воқеалари

2020-йилнинг октябр ойида ўтган парламент сайловидан кейин 5-октябрда сайловнинг натижасидан норози бўлган халқ намойишга чиққан. Унда олинган натижага кўра Жогорку Кенешга уч ҳукуматпараст партия ўтган: «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон».

Натижада тўлқин тартибсизликлар ва ҳуқуқ тартибот органлари билан тўқнашувга олиб келган. 2020-йилнинг 6-октябрига ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйни босиб олиб, колонияда ётган бир қатор сиёсатчиларни, унинг ичида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан амалдаги президент Садир Жапаровни озод қилиб чиқишган. Оқибатда тўлқин тартибсизлик ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан тўқнашувгача борган.

9-октябрда Атамбаев билан собиқ бош вазир Омурбек Бабановнинг тарафдорлари ва ёш сиёсатчилар «Уюшган жиноий гуруҳларги қарши курашиш учун» бирлашиб, намойишга тўпланишган. Охирида улар Бабанов номзодини бош вазирликка кўрсатишга қарор қилишган. Шундан сўнг намойишчилар Ала-Тоо майдонига қараб юришган.

У ердан намойишчилар ўзини Жапаров тарафдорларимиз деган бошқа гуруҳ тўқнашган. Оқибатда Жапаров тарафдорлари рақибларига тош отиб, Атамбаевнинг машинасига эса шу  кунгача номаълум шахс ўқ отган. Ушбу тўқнашувда умумий 7 нафар киши жабрланган.

«Ала-Тоо» майдонидаги воқеа, 2020-йил 9-октябрь. Сурат/«Клооп»

Мазкур воқеаларнинг кейин ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳрига фавқулодда ҳолат киритган. 10-октябрда оммавий тартибсизликни уюштириш факти бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг тансоқичиси Канат Сагимбаев ва Дамир Мусакеев, «Ижтимоий-демократлар» партияси аъзоси Темирлан Султанбеков, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва Фарид Ниязов хибсга олинган.

Кейин Асанов, Сагимбаев, Мусакеев ва Султанбеков қамоқдан озод қилинган.