Factcheck.kg: Жапаров Солтон-Сарига Италия брендидаги, баҳоси 1 020 евролик куртка кийиб  борди

282

Factcheck.kg нашри президент Садир Жапаров Норин вилоятидаги Солтон-Сари олтин конига  италиянинг MOORER брендиги тегишли куртка кийиб борганини аниқлади. Давлат раҳбари Норин вилоятига 27-июнда борган, унда маҳаллий аҳоли ва инвесторлар билан учрашган.

Таҳририят бренд сайтига таянган ҳолда, Жапаровнинг курткаси 1020 евро ёки 28-июнга нисбатан Миллий банк курси билан  85,8 минг сом эканини ёзди.

Садир Жапаров Солтон-Сарида. Сурат: президент сайти.

MOORER сайтида куртка Acqua йўналишидаги, ғоз патлари билан қопланган, мўйнали пальто-бушлат экани (узунлиги 72 см) айтилган.

«Икки қатори шохли қалпоқ қадалган, ёқаси тик, ёқага қулай қилиб ўрнатилган тугмачали  капюшонни хоҳласа ечиб қўйса бўлади. Чўнтакларига қийқим босилиб, енги клевант турида букилади. Енгил ва танқидий модель — расмий ва кундалик услуб комбинацияси. Орқа қисми ички томондан букланган, ичи қопланган газламага бириктирилган, ҳужжатлар учун қулай чўнтаклар мавжуд», — деб тасвирланган.

Президентнинг қимматбаҳо кийимлари

Садир Жапаровнинг кийимлари аввал ҳам муҳокамага сабаб бўлган

2020-йилнинг октябрида ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров қиймати 3 минг доллар бўлган Kiton брендидаги жилет кийиб юрганига гувоҳ бўлишган. Ўша вақтда Жапаров президентнинг вазифасини бажариб юрган.

Ижтимоий тармоқдаги сурат.

Ўша йилнинг ноябрь ойида «Регион ТВ»нинг журналисти Жапаровдан кийимларининг баҳоси ҳақида сўраган. Ўшанда Жапаров костюмларни турмуш ўртоғи Айгул сотиб олишини, айрим дўстлари ва қариндошлари давлат раҳбарига кийим-кечак совға қилиб туришини айтиб жавоб берган.

Жапаровнинг кийимлари 2021-йилнинг ёзида ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров айни Италиянинг Stefano Ricci брендига тегишли спорт кийимини кийиб юрганини кўришган. Жапаров бу костюми билан Туркманистонда ўтган Марказий Осиё давлатлари президентларининг норасмий учрашувида қатнашган.

Сурат: Қозоғистоннинг президент Қасим-Жамарт Тоқаевнинг матбуот котиби Берик Уали.

Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бренднинг расмий сайтида Жапаровнинг кийими 10 450 доллар: спорт шими — 5 600 доллар, бомбери эса — 4 850 доллар туришини айтишган.

Stefano Ricci сайтидан скриншот.

Бундан ташқари, 1-январда президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига борган. Ахборот воситалари билан ижтимоий тармоқларнинг қўлланувчилари ўшанда ҳам президентнинг ва биринчи хонимнинг чанғи учун кийган формаларига эътибор қаратган.

Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб юрган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бундай костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хонимнинг эгнида эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогача бўлган Elin Light Fog сериясидаги куртка бўлган.

Жапаров рафиқаси билан тоғ-чанғи базасида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Кейинги ойда давлат раҳбарининг ташқи кийими қайтадан кўзга ташланган. Унда президент пойтахтдаги бозорларни айланиб, савдогарларга назорат-касса машинасининг фойдали томонларини тушунтириб юрган.

Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Бээжинга ҳам, бозорга ҳам бир хил кийимда борганига эътибор қаратишган. Куртка эса Stefano Ricci Италия эркаклар кийимининг ҳос брендига тегишли эканини аниқлашган — бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг нархи 5900 доллар экани айтилади.

Садир Жапаров Ўш бозорида. Сурат: Президент матбуот хизмати.

Президентнинг кийингани май ойида қайта муҳокама қилинган. Унда Жапаров эски майдонда ўтган Ҳайит намозига борган.

Камчибек Ташиев ва Садир Жапаров 2-майда Ҳайит намозида. Сурат: Президент маъмурияти матбуот  хизмати.

Factchek.kg нашри президент устидаги куртка италиялик Paul&Shark брендига тегишли бўлиши мумкинлигини, бундай куртканинг нарҳи бренднинг расмий сайтида 1 014 евро ёки 87 600 сом деб кўрсатилганини ёзган.