Боткен вилоятида аввал маҳаллий бюджетдан молиялаштириб келинган маданият марказлари билан спорт мажмуалари энди республика бюджетидан молиялаштирилади. Тегишли қарор Вазирлар маҳкамасининг кенгашида қабул қилинди.
Маълумотга кўра, ушбу қарор «Боткен вилояти мақоми тўғрисида» қонунни амалга оширишга йўналтирилган.
Объектларни молиялаштиришга Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги масъул бўлади.
«Боткен вилояти мақоми ҳақида» қонун лойиҳаси ўтган йили июль ойида Жогорку Кенешнинг депутатлари томонидан уч ўқишда қўллаб-қувватланган. 2021-йилнинг 10-сентябрида президент Садир Жапаров қонунни имзолаган.
Унга кўра, чегарага яқин бўлган аҳоли истиқомат қиладиган участкалар рўйхати қабул қилиниб, 62 қишлоқда даромад солиғи 15%гача пасайиб, фойда ва савдодан олинадиган солиқлардан озод этилган.
Вазирлар маҳкамасининг 62 қишлоқ доимий аҳолиси учун нафақаларни 2000 сомга, болалар пулини икки баробарга кўтариш таклифи маъқулланган.
Шунингдек, рўйхатдаги қишлоқларга электр энергиясини 50% имтиёз билан бериш, ижтимоий тармоқ ходимларига — шифокорлар, ўқитувчилар, куч тизимлари ходимларига маошларини кўпайтирилиши хабар қилинган.
Президент эса вилоят бошлиғига мазкур таклифларни 2022-йилнинг 1-мартидан бошлаб амалга оширишни тапширган эди. Кейинроқ вилоят бошлиғи «махсус» мақом берилган қишлоқлар рўйхатини эълон қилган.