Садир Жапаров: Мадумаров ўзидан бошқани президент қатори кўролмаслик касалига чалинган

308

Президент Садир Жапаров Жогорку Кенеш депутати Адахан Мадумаров ўзидан бошқани президент қатори кўра олмайдиган касаллик билан оғрияпти деб хисоблайди. Бу ҳақда президент «Кабар» миллий ахборот агентлигида берган интервьюсида билдирди.

Жапаров казинолар 2005-йилдан сўнг, Мадумаров мамлакатнинг биринчи бош вазир ўринбосари, спикер, кейин эса давлатнинг энг асосий мафкурачиси бўлган давлат котиби бўлган пайтда ишлай бошлаганини айтди

«Фуқароларимизга қонун доирасида қиришни таъқиқладик. Кучимиз етади. Шу билан бирга Мадумаров ўзи ўтказиб берган казинога ўша вақтда қарши бўлмасдан, бугун иймонли, инсофли  "тоза" одам бўлиб, ақл ўргатгани ҳайрон қолдиради. Бир оилани боқа олмаётганлар менга ақл ўргатмасин», — деди Жапаров.

Мамлакат рахбари «Бутун Қирғизистон» лидери казинога қарши чиқаётганини электоратни шахсий манфаатига жалб қилиш мақсадида ишламоқда деб ҳисоблайди.

«Мадумаров бир неча йил аввал “Мамлакатга президент бошқаруви керак” деган. Қайси бир  журналистнинг "Садир Жапаров ҳукумат бошлиқлигига арзийдими?" деган саволига "ҳозирги машҳур сиёсатчиларнинг бештасини бирлаштирсангиз, Садир Жапаровга тенгала олмайди деб жавоб берган вақтлари ҳам бўлган. Ўша вақтда мен қамоқда эдим. Аллоҳнинг буйруғи билан чиқиб, кейин президент бошқарувини ўрнатсак, "президент бошқаруви давлатни пароканда қилади, бўлмайди" деб чиққан. Мен ҳукумат тепасига келсам, “саводсиз, арзимайди” деди. Қисқаси, ўзидан бошқани президент қатори кўролмаслик касаллиги билан оғриб юрибди», — деди Жапаров.

Икки Жапаровнинг казино очиш ташаббуси ва Мадумаров танқиди

2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистонда казино очишни таклиф этган. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Буни Иқтисод ва тижорат вазирлиги «Кўнгилочар ўйинлар иши тўғрисида» қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жорий йилнинг 28-мартида жамоат муҳокамасига олиб чиққан.

Жогорку Кенешнинг 22-июндаги мажлисида қимор ўйинларига рухсат берган қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда Мадумаров регламент бузилганини айтиб чиққан. Шу билан бирга, у қўлга тегмаган ҳужжатга овоз беряпмиз деб танқид қилган.

«Бутун Қирғизистон» фракцияси  депутатлари казино очишга қарши бўлиб, қонун лойиҳасига оқоз беришни рад қилишган. Бироқ шунга қарамасдан раис Талант Мамитов қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда овозга қўйган. Натижада 58 депутат ўз розилигини бериб, 9 депутат қарши овоз берган.