Аёллар орасида ўтаётган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида қирғизистонлик футболчи аёллар рақиблари Баҳрейн термасига ўйинни бой берди. Жамоа саралаш баҳсларида бирорта ҳам ўйинда ғалабага эриша олмади.
Баҳрейн аёллар термаси ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ҳисобни очишга эришди — ўйиннинг 4 дақиқасида рақиб ҳужумчиси Дина Қирғизистон дарвозабони Наталя Гайворонская ҳимоя қилаётган дарвозани ишғол этди.
Қўйиб юборилган голдан саросимага тушган қирғизистонлик футболчи аёллар кетма-кет хатоларга йўл қўя бошлади ва бу хатолардан рақиб ўйинчилари унумли фойдаланиб, 23 дақиқада ҳисобни йириклаштиришга эришди.
Голга Қирғизистон термаси икки ҳимоячисини ортда қолдириб дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олган Рим Альхашми муаллифик қилди.
Учрашувнинг 34 дақиқасига келиб Гулбара Уматалиева шогирдлари ҳисобни қисқартиришга эришди — ўнг қанотдан ҳужум уюштирган қирғизистонлик футболчи Ирина Дорофеева тўпни жарима майдонидаги шериги Светлана Тинковага узатди ва у ўз ўрнида кучли зарб билан тўпни рақиб дарвозаси томон йўллади.
Бироқ қирғизистонлик футболчилар шодлиги узоққа чўзилмади — қўйиб юборилган голдан бир дақиқа ўтиб Баҳрейн жавоб голи киргизишга эришди.
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам Баҳрейн термаси устунлигида бошланди. Қирғизистон термаси дарвозабони Гайворонская бир неча хавфли вазиятларни бартараф этиб, жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сақлаб қолди.
Саралаш баҳсларида Гонконгга 1:2, Ветнамга 0:12 ҳисобида ўйинларни бой берган Қирғизистон термаси Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг гуруҳ ўйинларида бирорта ҳам ғалабага эриша олмади.
C гуруҳидан Осиё чемпионатининг финал босқичига Ветнам жамоаси йўл олди.
Футбол бўйича ёллар орасидаги Осиё чемпионати 2014 йили Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилган.