Милиция 23-июнда Эркинлик бульвари тарафдан ўғирланган қизни ҳамон қидирмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.
Ҳуқуқ тартибот идораси ходимларининг айтишича, ўғирланган қизнинг шахси ҳали ҳам аниқлангани йўқ.
Аввалроқ гувоҳлар номаълум шахслар бир қизни кумуш рангдаги Subaru Impreza русумидаги машинага солиб кетганини айтиб чиқишган. Улар машинанинг номерини кўрмай қолишган.
«Автомобил Эркинлик бульвари билан ҳаракатланиб, Ипак йўли (Жибек Жолу)га бурилгди», — деган улар.
Ўшанда Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБи «Клооп»га мазкур фактни маълумотларни рўйхатга олиш журналига киргизилганини айтишган.
«Бишкек ШИИББ ва Чуй вилоят ИИББнинг шахсий таркибига йўлланма берилган, тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда», — деб билдиришган ўшанда идорадан.