Султанбеков: Ақилбек Жапаров казино орқали жиноий даромадларни ювишни истайди

291

«Социал-демократлар» сиёсий партиясининг лидери Темирлан Султанбеков вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров казино орқали ўзининг жиноий йўл билан келган даромадларини легаллаштиришни истайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 24-июнда журналистларга берган интервьюсида билдирди.

«Садир Жапаровга кўплаб коррупционерлар ҳамроҳлик қилиб юради. У ўзи ҳам интервбсида Ақилбек Жапаров коррупционер эканини ошкора тасдиқлаган. Президентнинг ёдига ўзининг айтганларини солгим келади. Ҳаммасидан ҳам [Ақилбек Жапаровнинг] тавсиялари ва маслаҳатларини эҳтиёткорлик билан текшириш керак. Менинг фикримча Ақилбек Жапаров ўзининг жиноий даромадларини қонунийлаштиришни кўзламоқда», — деди Султанбеков.

Султанбеков казино мамлакатнинг бюджетига пул олиб келмайди, хатто қонунга қаши ишлайди деб ҳисоблайди.

«Масалан Райим Матраимовдан (коррупцияни тан олган Давлат божхона хизмати етакчисининг ўринбосаридан) пулни қаердан олганини дошимо сўрашади, у эса жавоб бера олмай келади. Энди бу ҳақда кейин сўраганда казинодан ютиб олдим деб жавоб беради. Бошқача айтганда, ҳар бир коррупционер даромадини   осонгина қонунийлаштириб қолади […]. Казино қонунийлаштирилган ерда гиёҳванд модданинг енгил турлари ва фоҳишалик ҳам қонунийлаштирилган. Казино гиёҳванд модда билан фоҳишаликнинг ривожланишига ҳисса қўшади», — деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Султанбековнинг фикрича, чет элликлар казино ўйнаани Қирғизистонга келмайди, чунки мамлакатда одамларнинг шахсий маълумотлари тегишли даражада ҳимоя қилинмайди.

«Бойларнинг бари казион ўйнагани кела бошлайди дегани бўлмаган гап. Казинода одамнинг шахсий маълумотлари ҳимояланиши керак. Казино бўйича қонун эса МХДҚнинг фуқароларни суднинг қарорисиз яширин тинглаш қонуни билан бирга қабул қилинмоқда. Ҳеч ким шахснинг ҳусусий маълуомтлари ҳимояланмаган, ҳукумат фуқароларни тақиб қилиб, яширин тинглаган давлатга казино ўйинлари учун келмайди. [...] Казинога рухсат берилган барча давлатларда одамларнинг ҳусусий маълумотлари ҳимоя қилинган, бизнинг давлатда эса у йўқ, демак бойлар келмайди», — деб таъкидлади у.

Қирғизистонда казино очиш ҳаракати

Қирғизистонда қимор ўйинларининг фаолиятига 2012-йили тўсиқ қўйилган. 2015-йили тотализатор ва букмекерлар тақиқланган. Аммо ундан бери яширин тарзда ишлаган қиморхоналар борлиги аниқланиб турган.

Қиморхоналарни легаллаштириш қонун лойиҳасини Иқтисод вазирлиги ишлаб чиқиб, 2022-йилнинг март ойида жамоат муҳокамасига олиб чиққан.

Парламентнинг 22-июндаги йиғинида депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишган. Шунга қарамай йиғинда можаро чиқиб — бир неча депутат овоз бермай қонун лойиҳасига овоз беришга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишди. Шундай қилиб қонун лойиҳаси беш марта қилинган ҳаракатдан кейингина қабул қилинди.