Қирғизистонда 300 минг одам камбағал, 1 млнга яқин киши ўрта ва бой яшайди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров Жогорку Кенешнинг 22-июндаги йиғилишидаги активларни легаллаштириш тўғрисида қонун лойиҳаси кўрилаётган вақтда билдирди.
Унда вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров мазкур қонун лойиҳаси асосида бойларнинг декларациясини кўриб, солиқ тўлатишини қўшимча қилди.
«Бугунги кунда бойлар бойликларининг ҳаммасини яширмоқда. Улар бойликларини бошқа одамларнинг номига қайд қилдирган. Мамлакатда 300 минга яқин камбағалимиз бор. Уларнинг уйларини ҳаммасини расмга олиб, рўйхатга олиб, тўғридан-тўғри ёрдам беряпмиз. 1 млнга яқин киши эса ўрта, бойларнинг қаторига кирди. Бойларга "ташқарида офшорларда юрманглар" деяпмиз. Маблағингизнинг ҳаммасини олдириб юборишинглар мумкин. Агар бўлса, ундан кўра Қирғизистонга олиб келинглар. Бу ерда легаллаштириб олиб, солиқ тўлай бошлайсизлар деяпмиз», — деди Жапаров.
Иқтисод ва тижорат вазири Данияр Амангелдиевнинг таъкидлашича, Қирғизистонда уч марта, 2008, 2008 ва 2013-2014-йиллари легаллаштириш кампанияси ўтган. Қонун ташаббускорлари жорий йилдан 2023-йилгача тўртинчи марта легаллаштириш кампаниясини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Вазирлар маҳкамасининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг мақсади яширин иқтисод кўрсатгичини камайтириш бўлиб ҳисобланади. 22-июнда қонун парламентининг биринчи ўқишида кўриб чиқилиб, овоз беришга юборилди.