Натижаси номаълум тендерлар. Бюджетга тегишли 56 млрд сом қандай ҳолда йўқолди?

438
Иллюстрация: Алина Печёнкина махсус  Kloop учун.

Сўнги уч йилда умумий миқдори 56 млрд сомни ташкил қилган 22 мингдан ортиқ тендер охиргиа етмай қолган — ё ўтмади деб, тан олинмаган ё бекор қилинмаган. Ажратилган маблағ эса қаерга кетди — номаълум. «Натижаси номаълум» тендерларнинг аксарияти Бишкек аэропортига, ИИВнинг ички ҳарбийларига, «Электр станциялари» билан МХДҚга тегишли.

2022-йилнинг 18-апрелидан бошлаб хусусий улушидаги давлат акцияси 50%дан ошган мамлакат муассаса –ишхоналар, хиссадорлик жамиятлар тендер ўтказмай ҳам давлат харидларини амалга ошириш  ҳуқуққа эга бўлишган. Аммо бу тузатишлар кучга киргунича, уларнинг кўпи давлат харидлари ҳақидаги қонунни бажаришга эътиборсизлик қилиб, танловларни охиригача етказмаган.

Одатда тендер қандай ўтади?

Қирғизистонда давлат маҳкамалари товарларни ва хизматларни тендер орқали — ошкора савдолашиш йўли билан сотиб олади. Унда етказиб берувчиларнинг таклифлари кўриб чиқилиб, нарҳи ва сифати бўйича энг яхшиси танланади. Тендернинг барчаси махсус сайтда — давлат харидлари порталида туради.

Тендер бир неча босқичда ўтади. Дастлаб харидор танлов эълон қилади-қандай махсулотни ёки хизматни, қандай нархда сотиб олиши ҳақида маълумот беради. Етказиб берувчиларга таклифни тайёрлаб, тегишли хужжатларни тўплаш учун вақт берилади.

Олдиндан белгиланган куни, қайси бир вақтда махсус комиссия етказиб берувчиларнинг таклифларини кўриб чиқиб, танлов ғолибини аниқлайди. Натижада танланган компания билан шартнома тузилади.

Танловнинг ҳар бир босқичи тўғрисида батафсил мълумот порталга эълон қилиниб турилиши керак. 2020-йилнинг декабрь ойидан бошлаб шартномани ўзи ҳам ошкора этилиб, порталга эълон қилиниши керак эди. Аммо порталда ҳозирги кунга қадар шартномалар жойлаштирилмаган. Ҳатто — сайтда бугунги кунгача шартномалар учун махсус бўлим йўқ. Етказиб берувчи билан тузилган шартноманинг тўлиқ матни ўрнига, давлат ишхоналар келишув рақами ва тузилган кунни кўрсатиб қўйишади.

Бу ҳам баъзан бўлади.

Давлат харидлар порталида «йўқолган» миллиардлар

Open Contracting Partnership тузган давлат харидларни таҳлил қилувчи модул маълумотига кўра,  2019-2022-йиллар ичида 22 мингдан ортиқ тендер шартномаси имзоланиб охиригача якунланмаган. Уларнинг умумий миқдори — 56 млрд сомни ташкил қилади! Аниқроқ айтганда, уларнинг натижаси тушунарсиз: бу танловларнинг 85%да ғолиб аниқланган, аммо шартнома тузилгани ҳақида маълумот порталга эълон қилинмаган.

Шунингдек, тендер ортга қайтарилгани ёки йўқ қилингани ҳақида ҳам маълумот мавжуд йўқ — булар ўрта босқичларнинг бирида «қотиб қолган».

Якунланмаган тендернинг кўпи «Шимолий  электр» ва  «Электр станциялари» очиқ акционерлик жамиятига, «Қирғизнефтегаз» ОАЖ, МХДҚ, «Ўш электр» ва  «Манас халқаро аэропорти»га тегишли.

Бунда гап бир неча минг ёки юз минг сомлик майда ҳаридлар ҳақида эмас, миллиардлаган сом маблағ ҳақида сўз бўлмоқда. Масалан, 2022-йилнинг  апрель ойида «Қирғизнефтегаз» очиқ акционерлик жамияти 315 млн сомга нефт скважиналаридаги гидравликавий портлатиш ишларини сотиб олиш учун тендер эълон қилган. Танловда мазкур ишни 307 млн сомга бажариш тавсия этилган «Энергоресурсы Средней Азии» ишхонаси ютиб чиққан. Аммо бу компания билан шартнома тузилдими — энг аҳамиятлиси — компания вазифаларини бажардими номаълум. Бу ҳақда порталда маълумот йўқ.

Иккинчи мисол. 2021-йилнинг февраль ойида, бир йилдан ортиқ вақт мобайнида, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкек шаҳрида кўп қаватли турар-жой қуриш учун деярли 581 млн сомга тендер эълон қилган. Унда «СМУ-3» МЧЖ ғолиб деб топилган, кўп қаватли уйни 80 млн сомга арзон қуришни ваъда қилган. Компания бу мажбуриятни бажардими ёки йўқми биз энди ҳеч қачон била олмаймиз — шартнома имзоланган санани ва сметанинг умумий миқдорини МХДҚ порталга эълон қилмаган.

2021-йилда бу каби «қотиб қолган» тендерларнинг сони 836га етган — умумий миқдори 12 млрд сомга яқин. Масалан, «Электр станциялари» ишхонаси 8 млрд сомга 451 тендер ўтказиб, лекин шартнома якунига чиққани ҳақида биронта ҳам маълумот эълон қилмаган.

Худди шундай кўриниш яна тўрт ишхонага хос бўлиб — «Қирғизнефтегаз», «Шимолий электр», «Ўш электр» ва МХДҚ — давлат харидлар  порталига таянсак, шартномаларнинг ҳаммаси «якунланмай, имзони кутиб турибди.

«Клооп» журналистлари давлат харидларни олиб борган компанияларга расмий сўровнома юборди. Мақола эълон қилиниш арафасида улардан жавоб келмади.

Бу нима учун хавфли?

Қонунга кўра, харид қилувчи томонга тендер ғолибини аниқлашга 20 кун вақт берилади.

Танлов ҳақида барча маълумот — харидор компаниянинг номи, товар ёки хизмат номи, сотиб олиш усули, эълон чиққан куни, тавсиялар очилган сана — шартнома тузилганидан кейин бир иш куннинг ичида порталга эълон қилиниши лозим (Давлат харидлар қонунининг 27-моддаси).

Ҳатто, қонунга кўра, шартнома матни ҳам ошкор этилиши керак. Чунки шартнома эълон қилинмаса, томонлар ёпиқ тартибда унинг шартларини ўзгартириб қўйиши мумкин: сотиб олинаётган маҳсулот ёки хизмат сонини, шартноманинг бажарилиш муддати, энг асосийси — хариднинг миқдори. Бу ҳақда ҳеч ким, ҳеч қачон билмай ҳам қолади.

Коррупция хавфини минималлаштириш учун барча харид компаниялари ўзларининг харидлари ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида янгилашлари керак. Бироқ, «Клооп»нинг аниқлашича, мамлакатда тендер тартибига эътибор бермаган «танланган гуруҳлар» мавжуд. Энди улар тендердан бутунлай озод қилинди ...

                                           Муаллифлар: Бегайим Талантбекова,

                                                                 Алина Касмалиева, Дилде Шатанова

                                           Муҳаррирлар: Дмитрий Мотинов, Екатерина Резникова

     Мақола Қирғизистондаги Интерньюс ташкилоти «Meдиа-K» лойиҳасининг дата-        журналистика дастурининг стипендиатлари томонидан тайёрланди. Дастур ментори  Чолпон Узакбаева. Мақола фикрлар ва хулосалар Интерньюс ва унинг ҳамкорларининг кўз қарашини билдирмайди.