Қораболтада аёлни шафқатсизларча ўлдиришда гумонланиб турмуш ўртоғи қўлга олинди

291

Қораболта шаҳрида боши кесилган жасади топилган аёлни ўлдиришда гумон қилинган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилояти ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қотилликда гумон қилиниб, жабрланувчи билан бирга яшаган 46 ёшли шахс қўлга олинди. ИИБ берган маълумотга кўра, у Жалолобод вилоятида яшириниб юрган жойда қўлга олинган.

“У аёлга пичоқ билан 10 дан ортиқ тан жароҳати етказган ва жиноятни яшириш мақсадида бошини кесиб, кейин жасадни дренажга улоқтирган”, — деди ИИБ бўлими.

Милиция гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлгани ва ўлдирилган аёлнинг бошини кўмган жойни кўрсатганини маълум қилди.

Мазкур факт «Қотиллик» моддаси билан қайд этилиб, жиноий иш қўзғалди. Гумонланувчи Жайил туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Чуй вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, 21-июнда милиционерлар Қораболта шаҳрининг кўчаларининг биридан куч қўлланилиб ўлдириш белгилар мавжуд аёлнинг жасадини топишган. Жасадни  текшириш вақтида 47 ёшли аёлнинг боши кесилгани маълум бўлган.

Қирғизистондаги фемицид ҳамда оилавий зўравонлик

*Одатда аёл кишининг эркак киши тарафидан ўлдирилиши фемицид деб аталади. Бу йўлга эркаклар аёл-қизларни ёмон кўрганидан, гендер таҳқирлашнинг натижасида ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмилган ҳолатларда боришади.

«Клооп» журналистларининг Қирғизистондаги фемицид ҳақидаги тадқиқотида аёллар аксарият ҳолда турмуш ўртоғи ёки бирга яшаган ҳамрохининг қўлидан ўлим топишини аниқлаган — бу оилавий зўравонликни вақтида олдини олмаганининг оқибатида.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021-йили Қирғизистонда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.

Зўравонликка дуч келганларнинг 9 038 нафарига ҳимоя ордери берилган — унинг ичидан 8 минг 463 нафари аёлларга, 311 нафари эркакларга, 264 нафари балоғатга етмаганларга  топиширилган.

Қирғизистонда зўравонликдан жабрланганларнинг аксарияти милицияга ариза билан мурожаат қилмаганидан воқеалар қайд этилмай, расмий статистикага кирмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами анча катта эканидан хабар беради.

Зўравонни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — кўпчилик жиноят ишлари жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб ҳам қўйиши мумкин.