Мадумаров активларни легаллаштириш тўғрисида: Ўғриларни қонунийлаштирмоқчи бўляпсизлар

Акилбек Жапаров ва  Адахан Мадумаров.

Жогорку Кенешнинг 22-июндаги йиғилишида «Бутун Қирғизистон» партияси лидери Адахан Мадумаров ҳукумат қонун лойиҳаси орқали ўғриларни қонунийлаштиришга ҳаракат қилиб келаётганини айтди.

«Легализация деганинглар шуда, қаердан, қандай, қанча ўғирладинглар бундан кейин сўрамаймиз, “биз етарли ўғирлаб олдик, энди бизни ққонунийлаштириб қўйинглар” дегандай. Нега шошилинч, шунчалик пакет билан қабул қилинглар деб? Нима қийнаяпти сизларни?», — деб савол берди у.

Аммо вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров қонун лойиҳасининг мақсади яширин иқтисодни ошкор қилиб, солиқ миқдорини кўпайтириш деб ишонтиришга ҳаракат қилди. Шу билан бирга мулкини ошкор этганларга жиноят иши қўзғалмайди деб кафолат берди.

«Биз ишлаб чиққан қонунни бош прокурор Курманкул Зулушевга бериб, 4-5 ой Қирғизистондаги ҳамма тадбиркорларни таклиф этиб, кафолатлар асосида кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятни қўзғай олмагандай қилиб ишлаб чиқдик», — деб тушунтирди вазирлар маҳкамасининг раиси.

Лекин депутат Адахан Мадумаров Жапаровнинг гапига ишонмади.

У қонун лойиҳасининг муаллифлари ўртасида ҳам «ўғирлаганлар» бор деди.

Жапаров Мадумаровнинг сўзини бўлиб,  «бунгача ўғирлагани билинганларнинг ҳаммасига жиноий иш қўзғалиб, судланмоқда, уларга бунинг алоқаси йўқ» деб жавоб берди.

Мадумаровнинг қонун қабул қилинса «қанча даромад тушади деб режалаштирмоқдасизлар» деган саволига, Жапаров «фойда киради деб ўйламаяпмиз, яширин иқтисодни ошкор қилайлик деяпмиз» деб жавоб берди.

«Бундан кейин декларация асосида активлардан солиқ олайлик демоқдамиз. Бойлар кўпроқ, ўрта қатлам умумий тўлаши лозим, қўлида йўқлар тўламайди. Активларни легаллаштирамиз, кимнинг активи кўпроқ бўлса у кўпроқ солиқ тўлай бошлайди», — деди Жапаров.

«Бутун Қирғизистон»нинг лидери Акилбек Жапаровга мурожаат этиб, «бу қонун барчангизга керак бўляпти, шунга рози бўлмоқда» деди. Вазирлар маҳкамасининг раиси қонун «ҳаммангизга эмас, қирғиз халқига керак» деб жавоб берди.

Иқтисод ва тижорат вазири Данияр Амангелдиевнинг таъкидлашича, Қирғизистонда уч марта, 2008, 2008 ва 2013-2014-йиллари легаллаштириш кампаияси ўтган. Қонун ташаббускорлари жорий йилнинг 2023-йилгача тўртинчи марта легаллаштириш кампаниясини ўтказишни режалаштирмоқда.

Ташаббускорларнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг мақсади яширин иқтисод кўрсатгичини озайтириш бўлиб ҳисобланади. 22-июнда қонун лойиҳаси парламентнинг  биринчи ўқишида кўрилиб, овоз беришга юборилди.