Фаол Нуртилек Туратбек ўғли Temirov Live’ асосчиси Болот Темировни ва жамоасини қоралаган видеодаги овоз «Регион ТВ» телеканалида ишлаган мухбир Алишер Асановга тааллуқли эканини аниқлаб чиққанини билдирди.
Фаол дастлаб Фейсбукда «Одамлар Орасида» фейк аккаунти тарқатган видеони кўчириб олиб, уни овоз ясовчи apihost дастурига юклаган. Дастур орқали ўзгартирилган овозни аввалги ҳолатига келтиришга ҳаракат қилган.
Туратбек ўғли суриштирувчи журналистларни қоралаган видеони монтаж қилишда «жуда қуйи даражадаги усуллар» ишлатилганини таъкидлайди.
Шундан сўнг, фаол Болот Темиров МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев ҳақида суриштирув тайёрлагандан кейин қўлга олинганини ва Temirov Live’ идорасида тинтув олиб борилганини ҳисобга олиб, видеода берилган овозни «Регион ТВ»нинг сюжетлари орасидан қидирган.
Туратбек ўғлининг сўзларига кўра, Temirov Live’ жамоаси қораланган видеодаги овоз мазкур телеканалда фаолият юритган мухбир Алишер Асановнинг овозига жудаям ўхшаш.
Фаол Temirov Live’ журналистларига Алишер Асановга нисбатан суд даъво аризасини тайёрлашни таклиф қилди. У «Асанов камида бир нечта жиноят бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин» деб хисоблайди.
Фаол видеога алоқаси бўлган яна бошқа шахсларни топиш учун ҳамда Асановнинг фикрини билиш учун Бош прокуратурага хат йўллаганини қўшимча қилди.
«Регион ТВ»нинг раҳбари Ўткурбек Рахманов «Клооп»га телеканал ва унда фаолият юртиаётган ходимларнинг видеога «ҳеч қандай алоқаси йўқ» деп билдирди.
Рахманов Нуртилек Туратбек ўғлининг суриштирувини «Темировларнинг навбатдаги ёлғони ва доимий ахборот манипуляцияси» деди.
«Болот Темиров ёки унинг гуруҳидагилар гиёҳвандми ёки йўқми, бузуқми ёки бузуқ эмасми, паспортлари ўзлариникими ёки бировларнинг ҳарбий гувоҳномасига ўзининг расмини ёпиштириб олиб, қирғиз халқини алдаб юрибдими, ташқи донорлардан бир амаллаб пул олиб, жон боққан товламачими ёки хақиқатан ўзлари айтгандай "коррупцияга қарши курашчиларми" уни биз билмаймиз», — деди у.
«Регион ТВ» раҳбари телеканални «ўзларининг ўйинларига аралаштириб, қуруқ тухматга қўймаслик»ка чақирди.
Рахманов Алишер Асанов телеканалда яқин кунлардан бери ишлай бошлаганини қўшимча қилди. Аммо «вақтни кўп олманг, яна бошқа ишларим бор» деб Алишеров қайси ойдан бошлаб ишга кирганини аниқ айтмади.
Асанов эса Фейсбук сахифасида у хақиқатан ҳам «Регион ТВ» каналида ишлаганини кўрсатган. У 2022-йилнинг 17-февралида мазкур телеканалда иш фаолиятини бошлаганини эълон қилган.
Temirov Live’ жамоасини қоралаган видео эълон қилинганидан кецин бир қатор журналистлар видеодаги овоз «Регион ТВ» рахбари Откурбек Рахмановга тегишли деб айтишган. Унда Рахманов видеонинг ясалишида аниқ алоқаси йўқлигини ва кадр ортидаги овоз уники эмаслигини айтган.
«Регион ТВ» билан Камчибек Ташиевнинг алоқаси
«Регион ТВ» Адлия вазирлигининг базасида «АРТВ телерадиокомпанияси» деб қайд этилган — дастлаб унинг бош директори бўлиб «Мекенчил»нинг собиқ номзоди Рамиз Каимов тавсия этилган. Бугунги кунда «Регион»га Эрали Маматов етакчилик қилади.
«Регион»нинг бош муҳаррири Откурбек Рахманов журналист Адил Акжол ўғлига берган интервьюсида телеканал МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга қарашли бўлганини тасдиқлаган.
«Регион ТВ» канали кўпинча президент Садир Жапаров билан МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг қилаётган ишларини ёритиб, ҳукумат ҳаракатларини тез-тез намойиш қилиб келади.
«Тазйиқ ва шантаж». Ҳамкорликдаги журналистик суриштирув
Суриштирувчи журналист Болот Темиров қўлга олинганидан сўнг, 2022-йилнинг январь ойида Фейсбукдаги аноним сахифаларда Темировни «гиёҳванд ва хиёнаткор» деб тариф берган бир нечта видео эълон қилинган. Видеода Темировни чет элликларнинг манфаатини кўзлаган «агент» қатори кўрсатиш учун милиция тортиб олган компьютерлардан олингандай кўринган донорларнинг баёнотлари, шартномалари ва бошқа хужжатлар қўлланилган.
Кейинроқ Темиров жамоасидаги ёш қизнинг интим видеоси интернетда эълон қилинган. Бу видео «медиа ташкилот маблағ топиш учун қизни хорижлик хомийлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган» деган хақиқатга яқин бўлмаган айблов билан давом этган.
OCCRP, Kloop ва «Эркин Европа/Азаттык» радиоси суриштирув эълон қилиб, Temirov Live канали ходимлари жинсий алоқа-шантаж, туҳмат ва кузатувга дуч келганини аниқлашган.
Суриштирувчи журналистлар ноқулай вазият қатори, махсус хизмат Темиров ходимларининг бирини тузоққа тушириш учун махсус бир схемани уюштирганини билдирган.
Суриштирув жараёнида Temirov Live каналида ишлаган қиз уни МХДҚда фаолият юритган ходим интим видеони эълон қиламан деб шантаж қилганини айтган. Суриштирувчи журналистларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган манбаси қизни шантаж қилган шахс махсус хизматда ишлашини тасдиқлади.
Декабрь ойида Темиров чет элда юрган вақтида унинг қайин укаси ижарага олинган хонадондаги жавон олдидан номаълум нарсаларни: рақамли видеокамера, Wi-Fi роутери, қўлбола заряд берувчи аппарат, микрофон ва бир нечта симни топиб олган. Шундан сўнг меҳмонхона деворига яширин камера ўрнатилгани аниқланган.
Ҳақиқатда Темиров билан рафиқаси билан сухбатлари кейинроқ интернетда эълон қилинган видеоларда фойдаланилган.