Асқар Ақаев: Тайёргарлик бўлаётганини билиб, номимни қон тўкишлар билан боғлагим келмаган

324

Қочқин президент 90-йиллари Қирғизистонда ривожланиш темпи яхши бўлганини, аммо 2000-йиллари муаммолар юзага келганини айтган. Унинг фикрича, Қирғизистондаги тўнтаришни АҚШ уюштирган.

«Мен бу ҳақда очиқ айта оламан, чунки АҚШ элчиси жаноб Янг ошкора, айниқса Грузия ва Украинадаги революциялардан кейин [Америка Қўшма Штатлари] тўнтаришларни уюштиргани ҳақида айтган. Масалан, балки мен мамлакатдан чиқиб кетиб нотўғри қадам қўйгандурман. Кўпчилик давлатда қолиш керак эди деб айтади. Аммо мен қону тўкишга тайёрганлик бўлаётганини билгандан кейин, ўз номимни қон тўкишларга дохил қилгим келма. Мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилдим ва бундан афсусланмайман», — деди Ақаев.

Ақаев Олмаота шаҳрига 19-июнда келган. У Қозоғистоннинг бир қатор давлатнинг олий ўқув юртларида илмий маъруза ўқиди.

Москвалик ва россиялик битирувчилар ассоциациясининг президиумининг аъзоси Арстан Талгарбековнинг айтишича, Қозоғистонда Ақаевга «Қозоғистон Миллий университетининг фаҳрий профессори» номи топширилди. Шунингдек «AlmaU’нинг (Олмаота университети) фаҳрий  профессори» номи берилди..

Асқар Ақаев ким эди?

Асқар Ақаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У 2005-йилдаги «Лола инқилобидан» кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. Революциянинг чиқишина халқаро кузатувчилар томонидан адолатли бўлмади деб топилган сайлов сабаб бўлган. Шунингдек Ақаев қариндошларини юқори хизматларга қўйган деб ҳам айбланган.

Ҳукумат алмашгандан кейин, 16 йилдан кейин Ақаев Қирғизистонга учиб келган. 2021-йили августда у «Қумтор» иши бўйича сўроқ берган. Ақаевнинг келиши жамоат резонансини пайдо қилган. Айрим сиёсатчилар у давлатни бошқарган 15 йилнинг ичида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.

Ақаев 2005-йили Россияга қочиб, ҳозирги вақтда Москва давлат университетининг қошидаги Мураккаб тизимларни математик тадқиқот институтида бош илмий ходим бўлиб ишлайди.